Илмий мактаблар

Ўзбекистон Миллий университетининг илмий мактаблари

Ўзбекистон Миллий университетида фаннинг турли соҳаларида ўзига хос тадқиқот тамойилларига, усулларига эга бўлган 44 та илмий мактаблар яратилган бўлиб, бу илмий мактабларни яратган олимлар ва уларнинг издошлари илм-фаннинг янги йўналишларига асос солдилар, мамлакатимиз фани ва таълими ривожига муносиб ҳисса қўшдилар.

 

Т.р

Илмий мактаб номи

Асосчиси

1.       

Эҳтимоллик назарияси ва математик статистика

академик Сирожиддинов Саъди Хасанович

2.       

Функционал анализ илмий мактаби

академик Саримсоқов Тошмуҳаммад Алиевич

3.       

Механика илмий мактаби

профессор М. Ф. Шулгин

4.       

Дифференциал тенгламалар илмий мактаби

академиклар М.С.Салоҳиддинов ва Т.Ж.Жўраев

5.       

Дифференциал операторларнинг спектрал назарияси илмий мактаби

академик Ш.О.Алимов

6.       

Функциялар назарияси илмий мактаби

академик А.Саъдуллаев

7.       

Бошқарув ва дифференциал ўйинлар назарияси илмий мактаби

академик Н.Ю.Сатимов

8.       

Синоптика илмий мактаби

профессорлар В. А. Джорджио  ва В. А. Бугаев

9.       

Назарий физика илмий мактаби

академик М.М.Мусахонов

10.   

Ядро ва космик нурлар физикаси илмий мактаби

академик С.А.Азимов

11.   

Оптика ва спектроскопия илмий мактаби

академик П.Қ.Ҳабибуллаев

12.   

Легирланган кремний физикаси илмий мактаби

профессор А.Т.Тешабоев

13.   

Органик яримўтказгичлар физикаси илмий мактаби

профессор М. А. Магрупов

14.   

Квант радиофизикаси илмий мактаби

профессор А.Т.Мирзаев

15.   

Ночизиқли астрофизика ва космогония илмий мактаби

профессор С. Н. Нуритдинов

16.   

Табиий бирикмалар ва биоорганик кимё илмий мактаби

академик О.С.Содиқов

17.   

Юқори молекулали бирикмалар кимёси илмий мактаби

академик Ҳ.У.Усмонов

18.   

Коллоид кимёси илмий мактаби

академик К.С.Аҳмедов

19.   

Ароматик бирикмаларни алкиллаш ва ациллаш реакциялари илмий мактаби

академик И.П.Цукерваник

20.   

Аналитик кимё илмий мактаби

академик Ш.Т.Толипов

21.   

Координацион бирикмалар кимёси илмий мактаби

академик Н.А.Парпиев

22.   

Макроцикллар кимёси илмий мактаби

профессор А.К.Тошмуҳамедова

23.   

Умуртқалилар зоологияси илмий мактаби

академик Т.З.Зоҳидов

24.   

Биокимё илмий мактаби

академик Ю.Х.Тўрақулов

25.   

Ғўза генетикаси илмий мактаби

академик Ж. А. Мусаев

26.   

Биофизика илмий мактаби

академик Б.О.Тошмуҳамедов

27.   

Генетик минералогия ва геокимё илмий мактаби

академик А.С.Уклонский

28.   

Ўрта Осиё литология ва формация илмий мактаби

академик В. И. Попов

29.   

Ўзбекистон гидрогеологияси илмий мактаби

профессор О.К.Ланге

30.   

Магматизм ва геодинамика-петрология илмий мактаби

академик Ҳ.М.Абдуллаев

31.   

Ўзбекистон микро ва наноминералогияси илмий мактаби

профессор Р.И.Конеев

32.   

Табиий география - ландшафтшунослик илмий мактаби

профессор Л.Н.Бабушкин

33.   

Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий географияси илмий мактаби

профессор З. М. Акрамов

34.   

Тошкент тоғли ҳудудлар гидрологияси илмий мактаби

профессор В.Л.Шулц

35.   

Ўзбек адабий танқидчилиги илмий мактаби

профессор О.О.Шарафиддинов

36.   

Ўзбек тилшунослиги илмий мактаби

профессор А.Ғуломов

37.   

Ўзбек мумтоз адабиётини ўрганиш илмий мактаби

профессор Ғ.Каримов

38.   

Жадидчилик ва жадид адабиёти илмий мактаби

профессор Б.Қосимов

39.   

Ўрта Осиё археологияси илмий мактаби

академик М.Массон

40.   

Миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик тарихи илмий мактаби

профессор Р.Ҳ.Муртазаева

41.   

Маданият фалсафаси илмий мактаби

профессор А. Аюпов

42.   

Ҳамкорлик ва бошқариш психологияси илмий мактаби

профессор Э. Ғозиев

43.   

Ўзбек таржимашунослиги илмий мактаби

профессор Ғ. Саломов

44.Миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг концептуал асосларини такомиллаштириш муаммолари  профессор А.В.Вахобов

              Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети “Макроиқтисодиёт” кафедраси мудири иқтисод фанлари доктори, профессор Вахобов Абдурахим Васиқович яратган илмий мактаб.

 Абдурахим Васиқович Вахобов 1983 йилда иқтисод фанлари номзоди ва 2001 йилда иқтисод фанлари доктори илмий даражаларига сазовор бўлган. 2004 йилда “Халқаро иқтисодий муносабатлар” кафедраси профессор илмий унвонига эга бўлди.

Йирик иқтисодчи олим Абдурахим Вахобов томонидан илк бор ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида бюджетдан ташқари ижтимоий фондларни шаклланиши ва амал қилиш қонуниятлари аниқланган, Ўзбекистон иқтисодиётида мақсадли ижтимоий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тизимли илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган, Ўзбекистоннинг Умумжаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлишининг оптимал стратегияси тавсия этилган, Ўзбекистон иқтисодиётини узоқ муддатли даврда модернизациялаш дастурини такомиллаштириш ва чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган муқобил ривожланиш сценариялари тайёрланган. Олим 350 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 14 илмий монографиялар, 45 та дарслик, ўқув-қўлланма, хорижда 35 илмий монография ва мақолалар нашр этган. Профессор Абдурахим Вахобов 5.0 Хирш индексига эга, уч мақоласи Scopus базасига киритилган нуфузли илмий журналларда нашр этилган.  Профессор Вахобов раҳбарлигида нашр этилган “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” дарслиги 2016 йилда “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” Республика танловининг ғолиби бўлди. Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, “Истеъдод” жамғармасининг I даражали дипломи билан тақдирланди.

Профессор  2002-2007 йилларда ЎзМУ ҳузуридаги ва 2007-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги фан доктори илмий даражаларини берувчи ихтисослашган кенгашлар раиси бўлган. 2012-2016 йилларда ТДИУ ҳузуридаги, 2016-2018 йилларда ТМИ ҳузуридаги, 2018 йилдан бошлаб ЎзМУ ҳузуридаги ихтисослашган кенгаш аъзоси, илмий семинар раиси сифатида фаолият юритмоқда. Абдурахим Вахобов раҳбарлигида “Миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг концептуал асосларини такомиллаштириш муаммолари” бўйича илмий мактаб яратилган, унинг раҳбарлигида 5 фан доктори ва 26 фан номзодлари, жумладан 3 нафар хорижлик олимлар Ким Се Гон (Корея Республикаси), Бахар Буртан Доган (Туркия), Нуралиев Нуриддин (Қирғизистон Республикаси) диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилганлар. Жумладан, 2020 йилда бир фан доктори ва тўртта PhD диссертациялари муваффаққиятли ҳимоя қилинди. Ҳозирда унинг раҳбарлигида учта фан доктори ва бешта PhD диссертациялари ҳимояга тайёрланган. Абдурахим Вахобов уч фундаментал ва учта амалий илмий грантларга, ўнта халқаро илмий лойиҳаларга раҳбарлик қилди, ҳамда уларнинг бажарилишида иштирок этди. Олим  жаҳоннинг 40 дан ортиқ етакчи университетларида, жумладан Гарвард университетида 1999 йилда малака оширган ва илмий стажировкада бўлган. У халқаро миқёсда тан олинган илмий мактаб яратган иқтисодчи олим сифатида Чехия иқтисодиёт-менежмент университетининг таклиф этилган профессори илмий унвонига эга, Термиз давлат университетининг фахрий профессори ҳисобланади. Абдурахим Вахобов истеъдодли олим, юқори малакали мутахассис, меҳнатсевар, принципиал, тажрибали раҳбар, фан ташкилотчиси ва моҳир педагог сифатида хориж ва Республика иқтисодчи олимлари ҳурматини қозонган. У ҳозирда барқарор иқтисодий ривожланишни “яшил иқтисодиёт” асосида таъминлашнинг концептуал асосларини, аҳолини ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламларини аниқлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллигини кучайтириш механизмини такомиллаштириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, диверсификациялаш ва чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг илмий-амалий муаммоларини тадқиқ этиш билан шуғулланмоқда. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura