ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ

2021 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси  профессор- ўқитувчиларнинг “Кафедра куни” доирасида Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” мавзусидаги маърузасининг мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китобининг тақдимотига  бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни  ЎзМУнинг Жиззах филиали директори п.ф.д., профессор Олим Турақулов очиб берди ва ва талабаларга мустақилликнинг тарихий аҳамияти ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди, ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Нодир Рахимов, илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Акмал Ахатов, “Психология ва гуманитар фанлар” кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Бунёдбек Насиров ва кафедра жамоаси, талаба-ёшлар иштирок этган давра суҳбатида Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси мудири, профессор Нигина Шермухамедова мустақил Ўзбекистоннинг 30 йиллик тараққиётида эришган ютуқларнинг сарҳисоби, “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмуни, профессор О.Нишонова давлатимиз тарихидаги босқинчиликлар ва улардан чиқишда миллий ўзликни англашнинг ролини, профессор Н.Абдуллаева замонамиз ёшларининг китоб ўқиш маданиятини шакллантиришнинг мустақил фикрлашдаги ўрнини, ёш олимлар М.Хидиров, У.Менглиқулов, С.Пардаев  ва Ж.Қодиров бугунги кунда ёшларимизга берилаётган кенг имкониятлар улардан самарали фойдаланиш ҳамда талабаларнинг хориж тилларини ўрганиш ва ижтимоий масъулиятини оширишнинг зарурияти ҳақида фикр мулоҳазалар билдирдилар  Тадбирдан сўнг Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари ЎзМУнинг Жиззах филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун яратилган шарт-шароитлар, хусусан 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган  тикув цехи, АТМда машғулот олиб бораётган талабалар фаолияти билан яқиндан танишишди. 





Куннинг иккинчи ярмида ЎзМУ “Фалсафа ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўқитувчилари ЎзМУнинг оталиғига олинган Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Шароф Рашидов номли 8-сонли ўрта мактаби ўқувчилари билан янги Ўзбекистонинг уч босқичдаги уйғониш даври тарихи ҳақида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида ўқувчи ёшлар келгусидаги мақсадлари, ҳозирги кунда уларнинг таълим олиши учун яратилаётган шароитлар ва ижтимоий жараёнлар ҳақида мустақил фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбирдан сўнг  кафедра профессор-ўқитувчилари Жиззах шаҳрида жойлашган Шароф Рашидов, ҳамда Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган давлат музейларига бориб, улар ижодининг муҳим чизғилари билан танишдилар.




ЎзМУ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura