ЎзМУ Round University Ranking халқаро рейтингининг ТОП-1000 талигидан жой олди

Round University Ranking (RUR) халқаро рейтинг агентлигининг 2021 йил учун натижалари эълон қилинди.  
ЎзМУ ушбу рейтингда табиий фанлар йўналиши (биология, қишлоқ хўжалиги, агротупроқшунослик)да  иштирок этиб, World University Ranking да 526-ўрин, Таълим сифати бўйича 502-ўрин, Илмий тадқиқот фаолияти бўйича 577-ўрин, Халқаро хилма-хиллик рейтингида 356-ўрин, Молиявий барқарорлик рейтингида 359-ўринни эгаллади. 
ЎзМУ 2 та йўналиш  бўйича, яъни Халқаро хилма-хиллик ва Молиявий барқарорлик рейтингида ТОП-500 таликка кириб, университетлар «Бронза Лигаси» га сазовор бўлди.

Маълумот ўрнида, Round University Ranking (RUR) - RUR Ranking Россия томонидан нашр этиладиган дунёнинг етакчи университетларини баҳоловчи халқаро рейтинг. Рейтинг 12 йилдан буён дунёнинг 85 та давлатидан 1200 та нуфузли университетларни 4 та йўналишга тақсимланган 20 та кўрсаткич бўйича таққослайди. 
ЎзМУ бугунги кунда 7 та халқаро рейтингларда иштирок этди.






ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura