Таълим: халқаро ҳамкорлик истиқболлари

Қадимий қадриятимиз, хусусан мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, гуманизм ғояларини ўзида мужасам этган миллий спортимиз бўлган Курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш ҳамда ушбу қадриятимизни умумжаҳон дурдонасига айлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрьдаги   “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4881 сонли қарорига мувофиқ, 2021 йил 16 сентябрь куни ЎзМУга  Корея давлати Чунгбук миллий жисмоний тарбия университети профессори, “Кураш” ассоциация президенти, халқаро тоифадаги ҳакам Kim Eur-Joong ташриф буюрди.



Учрашувда кураш бўйича ўзаро халқаро ҳамкорлик, талабалар салоҳиятини ошириш ва байналминаллаштириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари кўтарилди. Томонлар ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, талабаларнинг академик мобиллигини ривожлантириш, кураш бўйича  ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Юқори савияда ташкил этилган учрашувда Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ҳамда  Корея давлати Чунгбук миллий жисмоний тарбия университети билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланиши режалаштириб олинди.



Мазкур учрашувдан сўнг делегация вакили 2021-2022 ўқув йилидан Спорт фаолияти  “Кураш” таълим йўналишига қабул қилинган талаба-ёшлари билан ўзаро маҳорат дарсини олиб борди. Ушбу маҳорат дарсда жаноб Kim Eur-Joong ўзининг ушбу спорт тури бўйича олиб бораётган илмий изланишлари билан ўртоқлашиб, бугунги кунда Ўзбек курашининг 3500 минг йиллик тарихини яқиндан ўрганиш, факультет профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда унинг халқаро нуфузини оширишда ўз ҳиссасини қўшиш ҳамда талаба-ёшларни кураш спорт турига бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.



 Учрашув якунида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura