ТАБРИКЛАЙМИЗ!


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Халқаро алоқалар бўйича проректори, “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти ижрочи директори, филология фанлари доктори, профессор Ширинова  Раима Хакимовна халқаро ҳамкорлик, миллатлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва халқлар ўртасидаги  меҳр-оқибат муҳитини асраш, “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти фаолиятини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келаётганлиги, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи французлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдаги фаол ишлари учун “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июндаги 335-сон Қарори билан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилган эди. Жорий йилдан бошлаб илк маротаба 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан берилди.
Устозимизни университет раҳбарияти ва жамоаси, профессор-ўқитувчилари ва ёшлари номидан табриклаймиз, кейинги ишларига муваффақият тилаймиз.

ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura