Токио-2020. ЎзМУ талабаси Олимпиада олтин медали соҳиби


Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талабаси -68 кг вазнли Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг финалида британиялик Брэдли Сиднен қарши даянга чиқди ва 34:29 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу ғалаба орқали таэквондочимиз Олимпиада чемпиони бўлди. Шундай қилиб, ўзбекистонлик таэвондочи тарихда илк бор Олимпия ўйинларида ОЛТИН МЕДАЛга эга чиқди. Таъкидлаш лозимки,  Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талабаси Улуғбек Рашитов ўзбек таэквондочилари орасида Олимпиадада биринчи марта олтин медаль олди!

Улуғбек Рашитов ўқиётган факультет Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 ноябрдаги №3390 сонли “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквандо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори билан ташкил этилган.

Ўзбекистон делегациясига Токиодаги илк медални ҳам айнан Таэквандо ва спорт фаолияти факультети талабаси Улуғбек Рашитов келтирди!

Олимпия ўйинларида Улуғбек Рашитов Сейду Фофана (Мали), Ли Даэ Хун (Ж.Корея), Мирхашем Ҳуссайни (Эрон), Недзад Хусич (Босния ва Герцеговина) ва Брэдли Синден (Буюк Британия) каби таэквондочиларни мағлуб этди ва чемпион бўлди.

Юртдошларимизни, Улуғбекнинг ота-онаси, яқинлари, устозларини ғалаба билан муборакбод этамиз!


ЎзМУ Ахборот хизмати


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura