ЎзМУДА БИР ЗИЁЛИ, БИР МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ ШИОРИ ОСТИДА “РЕКТОР КУБОГИ” МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ


Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Бугун “Бир зиёли, бир маҳаллага маънавий ҳомий!” шиори остидаЎзбекистон Миллий университетига бириктирилган Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидагиМойариқ”, “Шодиёна”, “Беруний”, “Тепагузар”, “Пахта” маҳаллаларида “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 14-18 ёшли ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “ЎзМУ ректори кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Шунингдек, турнинр доирасида тумандаги 200 га яқин кўнгилли ёшлар ҳам иштирок этиб, спортнинг шахмат, шашка, баскетбол, волейбол, кураш турлари  бўйича ўзаро беллашишди.

Спорт мусобақасини ЎзМУ ректори, професссор Иномжон Мажидов очиб берар экан, мазкур турнир бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёш авлодга берилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг биргина нишонаси эканлигини таъкидлади. Шунингдек, университетга бириктирилган махаллаларда беш муҳим ташаббус доирасида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар ва истиқболдаги режалари хусусида тўхталиб ўтди.

- “Жисмонан соғлом, маънан етук, замонавий фикрлайдиган, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган, унинг равнақига муносиб ҳисса қўшишга интиладиган ёш авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар кўламида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини кўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6208-сонли Фармони муҳим ўрин тутади. Бу борада университетнинг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат тизими томонидан салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда” - дейди ЎзМУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов.

- “ Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб-ташвиқ қилиш, ҳаётга катта умид билан кириб келаётган ёшларни зарарли одатлардан асраш, уларга ўз қобилият ва истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида муҳим ва долзарб вазифалар турибди. Ёшлар мамлакати ҳисобланмиш Ўзбекистоннинг ривожи, истиқболи бугунги ёш авлод зиммасига улкан масъулият юклайди” - дейди суҳбатдошимиз ЎзМУ Спорт клуби раиси ўринбосари Андрей Платунов.

Турнир якунида муносиб иштирокчи ва ғолиб жамоа ЎзМУ ректори томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. “ЎзМУ ректори кубоги” Олмазор туманининг “Мойариқ” МФЙ ёшлар жамоасига насиб қилди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura