Арчарья институти (Ҳиндистон) делегацияси ЎзМУга ташриф буюрди


Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Маджидов Ҳиндистоннинг Арчарья институти директори Вишеиш Чандрашекар бошчилигидаги делегациясини кутиб олди.
Учрашув давомида Арчарья институти ва Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида бизнес инкубатор ва стартап лойиҳаларини йўлга қўйиш, талабаларнинг қисқа муддатли амалиётларни ташкил қилиш, профессор-ўқитувчиларни ўқув жараёнига жалб қилиш борасида таклифлар муҳокама қилинди.
Учрашув мобайнида Биоинженерия ва Иқтисодиёт соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, икки олий таълим муассасасининг халқаро алоқалар бўлими ҳамкорлик йўналишларини янада батафсилроқ кўриб чиқишга келишиб олишди.


ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura