NICOPA: аниқ қишлоқ хўжалиги учун инновацион ёндашув


2021-йил  16-июнь  куни  Ўзбекистон  Миллий  университетида  “Қишлоқ  хўжалигида  янги  ва  инновацион  курслар” NICOPA халқаро лойиҳаси доирасида лойиҳа аъзоларининг минтақавий  учрашуви  бўлиб  ўтди.

С.Сейфуллин  номидаги  Қозоғистон  аграр-техника университети  делегациясини  халқаро  алоқалар  бўйича  проректор  Раима Ширинова,  халқаро  рейтингларда  иштирок  этиш  бўлим  бошлиғи Азиза Туракулова  ва NICOPA  лойиҳаси  координатори  Абдуманнап Насировлар  кутиб олдилар.  Учрашувда  NICOPA  лойиҳасининг  раҳбари  Сара Китайбекова, лойиҳа  менеджери  Алия  Баителенова  ва лойиҳанинг академик  менеджери  Гулмира  Сатибалдиева  қатнашдилар. Ушбу тадбирда  олий  ўқув  юртлари  ўртасидаги  ҳамкорлик  имкониятлари ва истиқболларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама  этилди. Учрашувдан  сўнг  География  ва  табиий ресурслар  факультетида  виртуал   компьютер  лабораторияси  (ВСР)  ва  PASOо офисининг  расмий  очилиши  бўлиб  ўтди. Шунингдек, университет пррофессор ўқитувчилари ва магистрлари лойиҳа доирасида ташкил қлинган  72-соатга мўлжалланган малака ошириш курсидан ўтганликлари тўғрисида махсус сертификат билан тақдирландилар.  

Лаборатория очилишии маросимидан сўнг лойиҳанинг ҳудудий  йиғилишида NICOPA лойиҳасида иштирок этган ТАТУ, ТҚХИИ, ТТУ, ЎзМУ каби бир қатор университет кординаторлари  томонидан  ҳисобот тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида грант иштирокчилари келгусида амалга ошириладиган режаларни белгилаб олдилар.

 

Раима Ширинова

Халқаро алоқалар бўйича проректор

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura