ХОРИЖИЙ ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Бугун, 20 сентябрь куни Халқаро алоқалар бўлимида мазкур ўқув йилида университетга қабул қилинган хорижий талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув йилида университетга Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Корея, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон Республикалари ёшлари талабаликка қабул қилинди. 
Учрашув давомида талабаларга ва уларнинг ота-оналарига университетда ўқув жараёнининг бориши, кредит-модуль тизими тартиби, талабалар турар жойида ички тартиб-қоидалар, хорижий талабалар билан ўтказиладиган турли тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, учрашувда иштирок этган талабаларнинг ота-оналарини саволларига жавоб берилди.
Учрашув сўнггида хорижий талабалар билан университет доимо мулоқотга тайёр эканлиги ва самимий учрашувлар кўп ўтказилиши таъкидланди. 




ЎзМУ Ахборот хизмати
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura