Хорижда малака ошириш стажировка ва хизмат сафарлари

Хорижда малака ошириш стажировка ва хизмат сафарлари

21 ноябр куни Ўзбекистон Миллий университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Ширинова Раима Ҳакимовна Белгияга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бошчилигидаги делегация таркибида ташриф буюрди. 22 ноябр куни бўлиб ўтган сафар давомида делегация Финляндия агентлигининг Йевропа Иттифоқидаги ташаббуси билан "Йевропа Иттифоқи - Марказий Осиё: таълим орқали барқарор келажак" мавзуси остида бўлиб ўтган конференсияда иштирок етди.

     




2019 йил 29-ноябрдан 3-декабргача ЎзМУ маъмурияти ходимлари Ханчжоу шаҳрида Хитой Халқ Республикасига хизмат сафарида бўлишди. Сафарнинг мақсади - Чина Cампус Нетwорк университетлари ҳамжамияти билан ҳамкорликни ривожлантириш, Aлибаба ГЕТ "Е-cомерс" ўқув дастури билан танишиш ва ушбу дастур асосида ЎзМУ да ўқув курсларини очиш тўғрисида музокаралар олиб боришди. Делегация аъзолари орасида Ўқув дастурини таъминлаш ва сифатни назорат қилиш проректори Равшан Қурбонмуратгович Мусурманов ва ЎзМУ қошидаги Интеллектуал тизимларни лойиҳалаш илмий-амалий марказий директори Отабеков Aзиз бор.






2019 йил 29-ноябрдан 2019-йил 10-декабргача Ўқув ишлари бўйича проректор Жумабайев Давлатбай Халиллаевич математик ва психология кафедралари раҳбарлари билан биргаликда Полшадаги Лублин Технология Университетига ташриф буюришди. Ушбу ташрифнинг мақсади (Aхборот Технологиялари) соҳасида магистрлик дастурини тузиш бўйича музокаралар олиб бориш ва семинар-тренингда иштирок етиш. Музокаралар CAТМAРAН дастури доирасида амалга оширилади: (Aхборот Технологиялари) соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш. 





Самарали халқаро лойиҳа


Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари ҳар йили халқаро Европа ташкилотлари томонидан тақдим этилган халқаро лойиҳаларда фаол иштирок этишади. 2019 йилда университетда Эрасмус+ дастури доирасида 12 та халқаро лойиҳа бажарилди. Бу лойиҳалар академик алмашинув, илмий тадқиқот ва раҳбар-ходимларнинг тажриба алмашинуви доирасида олиб борилди.

Жорий йилининг 7 февралидан 15 февралига қадар Ўзбекистон Миллий университети халқаро алоқалар бўйича проректор Раима Ширинова ва докторант Нигина Тўхтасиновалар Key Action 1 - Mobility for learners and staff - Higher Education Student and Staff Mobility дастури доирасида Франциянинг Пуатье университетида бўлиб ўтган координаторлар йиғилишида  қатнашиб келишди.

Мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилган тренингда Қозоғистон Миллий университетти, Қирғизистон Миллий университети, Ўзбекистон Миллий университетидан вакиллар иштирок этишди. Лойиҳа аъзолари Пуатье университети тузилмаси, халқаро алоқалар бўлими фаолияти, чет тиллари факультети, иқтисодиёт факультети фаолияти билан танишишди. Шу билан бирга грант аъзолари мазкур университетнинг халқаро талабаларни жалб қилиш бўйича мавжуд тажриба билан яқиндан ўртоқлашишди. Шу билан бирга хорижлик талабалар учун ташкил этилган ўқув машғулотларини кузатишди, педагогик ва методик тажриба алмашилинди.

Шунингдек, лойиҳа координаторлари Патрис Нодин, Личиа Багинилар  лойиҳа доирасида келгусида амалга ошириладиган режалар тўғрисида гапириб беришди. ЎзМУ талабаларидан 3 нафари келгуси ўқув йилида Пуатье университетига 4 ой ўқишга жўнатилиши ва 2 нафар профессор-ўқитувчи малака ошириши белгилаб олинди.

Барча лойиҳа  аъзолари Пуатье университети ўқув бинолари, лабораториялар, кутубхоналар, талабалар ётоқхоналари билан танишиб чиқдилар. Айниқса, хорижлик талабалар учун ажратилган ётоқхонада талабалар ўқиши учун барча шароитлар яратилганлиги, ётоқхонада талабалар учун ўқув хоналари, дам олиш хоналари, спорт-соғломлаштириш, мусиқа хоналари ҳамда конференция заллари мавжудлиги лойиҳа аъзоларини қувонтирди.

Бугунги кунда халқаро грантлар доираси талабалар ва ўқитувчилар академик алмашинуви доирасида Ўзбекистон Миллий университетида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. 2019 йилда 26 профессор-ўқитувчи ва ходим, 4 нафар докторан ҳамда 2 нафар талаба хорижда бўлиб қайтишди.



Хорижда малака ошириш стажировка ва хизмат сафарлари
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura