ITEM



Erasmus+ Дастурининг Математика соҳасида 

инновацион таълим бериш (Innovative Teaching Education in Mathematics / ITEM) лойиҳаси

 

Лойиҳа координатори: академик Азимбай Садуллаев

 

Лойиҳа веб-сайти:https://item.chania.teicrete.gr

 

Лойиҳанинг асосий мақсади учта давлат олий таълим муассасаларида (Ўзбекистон, Косово ва Исроил) методологик ўзгаришларни амалга оширишдан иборат. Шунингдек, 2 та лойихага аъзо давлатлар Греция ва Шимолий Македония Республикалари хам бунга жалб қилинади.

Бу жараёнлар иккита асосий усуллар билан амалга оширилади:

1.     Дарслар суръатига етиб олиши қийин бўлган талабаларга ёрдам бериш;

2.      Бошқа университетларга (айниқса етарли мехнат ресурслари ва/ёки маблағларга эга бўлмаганлар) ёрдам бериш учун кўплаб методологик ўзгаришларни жамлаш ва автоматлаштириш, ушбу ўзгаришларни осон ва арзон нархларда амалга ошириш.

Лойиҳа мақсади ва ундан кутилаётган натижалар:

1.     Информатика ва электротехника соҳасидаги талабарнинг математик билимларини ошириш;

2.     Талабаларга математика дастурлаш билан узвий боғлиқлигини тушунтириш;

3.     Математика ўрганиш қобилиятига талабаларнинг ишончини ошириш.

Лойиҳа амалга ошириш муддати: ноябрь 2018 й. — ноябрь 2021 й.

 

Лойиҳа бўйича ҳамкорлар:

1.       Крит технология ўқитиш институти (Греция);

2.       Ольборг университети (Дания);

3.       Чехия техника университети(Чехия);

4.       Авлиё Кирилл ва Мефодия университети (Македония Республикаси);

5.       Тиббиёт фанлари, тиббиёт информатикаси ва технологияси университети(Австрия);

6.       Холон технология институти(Исроил);

7.       Хадасс Академик колледжи(Исроил);

8.       Вейцман илмий институти(Исроил);

9.       Ўзбекистон Миллий университети(Ўзбекистон);

10.  Ташкент ахборот технологиялари университети(Ўзбекистон);

11.  «Иса Болетини» Митровиц университети(Косово);

12.  Универсум колледж(Косово);

13.  Карлстадс университети(Швеция);

14.  Ла Лагуна университети(Испании);

15.  Приштин Университети(Косово);

16.  Қарши инженерлик – иқтисодиёт институти(Ўзбекистон).

 

ЎзМУдаги лойиҳа аъзолари (Ўзбекистон Миллий университетининг 20.11.2018 йилдаги № 01-931 сонли қарори билан тасдиқланган):

 

1.     Садуллаев Азимбай – Ўзбекистон Миллий университети “Математик анализ” кафедраси мудири, академик, лойиҳанинг Ўзбекистондаги координатори;

2.     Марахимов Авазжон Рахимович – Термиз давлат университети ректори, профессор, лойиҳа аъзоси;

3.     Джумабоев Давлатбай Халиллаевич – Геология фанлари университети проректори, профессор, лойиҳа аъзоси;

4.     Жабборов Насридин Мирзоодилович – Ўзбекистон Миллий университети “Математик анализ” кафедраси профессори, лойиҳа аъзоси;

5.    Тишабоев Джурабой Каримович – Ўзбекистон Миллий университети “Математик анализ” кафедраси профессори, лойиҳа аъзоси;

6.     Каримов Жасурбек Алишерович – Ўзбекистон Миллий университети ўқув-услубий бошқарма бошлиғи ўринбосари, PhD, лойиҳа аъзоси;

7.     Каримов Жавлон Жўрабой ўғли – Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети катта ўқитувчиси, PhD, лойиҳа аъзоси;

8.     Рахимов Карим Хошимович – CNRS, UniversityofLille, PhD, лойиҳа аъзоси;

9.     Нурмухаммедова Наргиза –  Ўзбекистон Миллий университети бўлим бошлиғи, PhD, лойиҳа аъзоси;

10.  Тўлаганов Мохиржон –  Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича бўлим услубчиси, лойиҳа аъзоси.


Халқаро лойиҳа ва грантлар
Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura