Математика

Декан Зикиров Обиджон Салижанович
Декан, физика-математика фанлари доктори
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246-02-30
Факс
e-mail zikirov@yandex.ru

Туркистон Халқ университетиташкил этилган дастлабки йиллардаёқ математика фанини ўрганишга асос солинган. Халқ университетининг таш килий тузилмасида физика-математика факультети (декан проф. В.И.Романовский) бўлиб, унда 50 нафар талаба таҳсил олган. 1918 йил июнда бўлиб ўтган Бутун Туркистон қурултойининг махсус қарорига асосан   Туркистон Халқ университети давлат мақомидаги олий ўқув юртига айлантирилган ва 1923 йил 17 июлда Туркистон Давлат университети Ўрта Осиё Давлат университети деб қайта номланди.

Физика-математика факультети таркибида математика, физика, астро-номия, механика, геофизика йўналишларида талабаларга таҳсил бериш билан бир қаторда математиканинг турли соҳаларида илмий-тадқиқот ишла-ри олиб борилган. Ўрта Осий Давлат университети ректорининг 1959 йил 20 июндаги 276-сонли буйруғига асосан физика-математика факультети иккита алоҳида факультетга ажралди ва механика-математика факультети мустақил фаолият кўрсата бошлади.

Механика-математика факультетга доцентлар М.С.Султонова (1959-1961), М.С.Собиров (1961-1965), М.В.Вохидов (1965-1971) раҳбарлик қилган. Кейинчалик 1971 йилда механика-математика факультети негизида мате-матика факультети [декан: проф. Ж.Х.Хожиев (1971-1985), проф. А.Садул-лаев (1985-1992), проф. А.Аъзамов (1992-1993), амалий математика ва меха-ника факультетлари ташкил этилди. 1994 йилда бу факультетларни қўши-лиши асосида механика-математика факультети қайта ташкил этилди.

Факультетининг ҳозирги истиқболида унга раҳбарлик қилган олим ва мутахассисларнинг меҳнатлари беқиёсдир. Бу факультет деканлари: проф. Г.Худойберганов (1993-2002), проф. Р.Р.Ашуров (2002-2004), проф. Б.А.Шоимқулов (2004-2013), доцентлар Д.Х.Джумабоев, А.Х.Худойбердиев, Н.М.Джабборов, А.Р.Қутлимурадов раҳбарлик қилдилар. Хозирда факуль-тетга проф. О.С.Зикиров раҳбарлик қилмоқда.

Математика факультетида фаолият кўрсатган таниқли олимлар акаде-миклар Т.А.Саримсоқов, С.Х.Сирожиддинов, М.С.Салохиддинов, Т.Ж.Жўра-ев, Н.Ю.Сатимов дунёга танилган илмий мактабларга асос солдилар.

Хозирги кунда акад. Ш.К.Фармонов, акад. Ж.Х.Хожиев, акад. Ш.О.Алимов, акад. А.Садуллаева, акад. А.Азамов, акад. Ш.А.Аюпов, проф. А.Б.Бегматов, проф. В.И.Чилин мавжуд илмий мактабларни ривожланишига катта хисса қўшиб келмоқдалар ва ўзига хос илмий мактаблар яратдилар.




Хозирги кунда факультетда 119 нафар профессор-ўқитувчилари, шу жумладан, 6 нафар Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиклари, 37 нафар фан доктори ва профессорлар, 42 нафар фан номзодлари ва доцентлар жалб этилган. Айни пайтда факультетда 2 та таълим йўналишида бакалавр ва 7 та мутахассислик бўйича магистр тайёрланмоқда. Бундан ташқари факультетда DSc ва PhD докторантуралари мавжуд.

Талабалар ўқув, малакавий амалиётларни ва магистрлик диссер-тациялари ҳамда битирув малакавий ишларини бажаришни юқори савияда ташкил қилиш мақсадида улар мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти, М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Фанлар Академиясининг бошқа тармоқ институтларининг замонавий моддий-техника базаларига эга бўлган илмий лабораторияларга юборилмоқдалар.

Математика факультети ахборот ресурс маркази 100000 дан зиёд адабиётлар фондига эга бўлиб, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб жиҳозланган. 80 ўринли ўқув зали ва журналларнинг Очиқ фонди ташкил этилган. Факультет профессор-ўқитувчилари томонидан 400 дан ортиқ ўқув адабиётлари яратилиб, ўқув жараёнида фойдаланилаяпти.

Факультетда илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш ва олиб бориш юқори савияда йўлга қўйилган. Кейинги беш йил мобайнида халқаро ва республика миқёсида грантлар танловларида иштирок этиш кескин кўпайди. Математика факультети профессор-ўқитувчилар томонидан 10 дан зиёд халқаро ва республика миқёсидаги грант, илмий мавзулар устида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда факультет жамоаси хорижий мамлакатларнинг жуда кўплаб университет ва институтлари билан ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда. Жумладан, Россиянинг Москва, Новосибирск, Санкт-Петербург, давлат университетлари,Казань, Сибирь Федерал университетлари, МДХ илмий марказлари ва етакчи университетлари, Исроил давлатининг Холон технологиялар институти, АҚШнинг Калифориня, Нью-Хавен университет-лари, Канаданинг Торонта университети, Италиянинг Пиза университети, Украинанинг Киев Миллий университети, Харьков университети, Жанубий Кореянинг Пусан университети,Инха ва Чунхай Миллий университети, Малайзиянинг Путра университети, Германиянинг Потсдам университети, Германиянинг Берн, Бонн университетлари, Бельгиянинг Гент университети ҳамда етакчи илмий марказлар олимлари билан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот соҳаларда ҳамкорлик қилинмоқда.

Математика факультетининг битирувчи мутахассисларига истеъмолчи-ларда талаб катта бўлиб, уларнинг кўпчилиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг институтларида, Мудофаа вазирлигига тегишли ташкилотларда, Олий ўқув юртларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ҳамда халқ хўжалиги корхоналарида фаолият кўрсатмоқдалар.




Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura