Иқтисодиёт

Декан Умаров Абдувахоб Турсунович
Декан,
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0 371) 246 90-80
Факс
e-mail -
ҲУРМАТЛИ ТАЛАБАЛАР, АЗИЗ ДЎСТЛАР!

Иқтисодиётимизни барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳатлар ҳалқимизнинг фаравон яшашига, ёшларни маънавий дунёқарашини оширишга қаратилган. Ёшлар юртимизтинчлиги,оиламиз бутлиги ва буюк келажагимизни давомчиларихисобланишади. ЎзбекистонМиллий университети нафақатмамлакатимизда балки Ўрта Осиёдабиринчи ва етакчи университетҳисобланади. Бу таълим муассасаси дунё илм-фани, ҳалқимиз, юртимиз тараққиёти учун кўплаб олимлар, устозлар ва фан арбобларини етказиб берган.

Факульетимиз иқтисодиёт, менежмент, ижтимоий иш ва эконометрика  таълим йўналишлари бўйича кўп босқичли ўқув дастурларини амалга оширмоқда. Иқтидорли ва интилувчан ёшлар факульетимизда ўзлари учун ушбу соҳалар йўналишида кенг имкониятлар эшигини очиши мумкин.

Факульетимиз таълим сифатини юқори даражасини таъминлаган ҳолда доим олдинда бўлишга интилади.

Умид қиламизки, бизнинг факультетда таҳсил олиш афзалликларидан фойдаланасиз ва ҳамфикр дўст ва ҳамкорлар ортирасиз!

 

УМАРОВ Абдувахоб Турсунович

Иқтисодиёт факультети декани

иқтисод фанлари номзоди, доцент

 

Тошкент Давлат университети Тарих (Фалсафа-иқтисод) факультети сиёсий иқтисод бўлими, Иқтисодиёт факультети, ҳамда ЎзМУ иқтисодиёт факультети битирувчилари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

ФИШ

Лавозими

1.       

Сафаев Содиқ Салихович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, и.ф.н., доц

2.       

Умрзаков Баҳодир Хамидович

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари, и.ф.д., проф

3.       

Абдуалиев Алишер Хабибуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари

4.       

Маматкаримов Одилжон Охундадаевич

Наманган муҳандислик-технология институти

5.       

Мустафоев Зафар Бўриевич

Ўзбекистон Лизингберувчилар Уюшмаси Бош директори

6.       

Расулов Тўлқин Саттарович

Тошкент Давлат Шарқшунослик институти профессори, и.ф.д., проф

7.       

Юсупов Юлий Батырович

Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази директори

8.       

Вахабов Алишер Восиқович

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ректори, и.ф.д., проф

9.       

Абдуллаев Суюн Артиқович

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг молийвий-иқтисодий ишлар бўйича проректори, и.ф.д., проф

10.   

Раджапов Мирсардор Мирзахитович

Ўзбекистон Республикаси ТИФ МБ Тошкент вилояти филиали бошқарувчиси

11.   

Мамаджанов Исмонжон Тухтапулатович

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходими

12.   

Маматов Ахмаджон Атажанович

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ҳарбий-техник институти профессори, и.ф.д., проф

13.   

Шадиев Анвар Нигматович

“Қишлоқ қурилишбанк” Кадрлар бошқармаси бошлиғи, и.ф.н.

14.   

Хуррамов Азамат Файзуллаевич

Қарши муҳандислик институти Иқтисодиёт факультети декани, и.ф.д.,профессор

15.   

Рахимбеков Рустам Рахмонбекович

ОАТБ “Ипак йўли” Кузатув кенгаши маслаҳатчиси

16.   

Қобилов Шариф Рахимович

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедралари Илмий-методик Кенгаши раиси, и.ф.н., полковник

17.   

Юлдашева Умида Саъдуллаевна

Ўзбекистон Республикаси Божхона Академияси Ўқув бўлими бошлиғи, и.ф.н.,доцент

18.   

Сиддиқов Лазиз

Ўзбекистон Республикаси ТИФ МБ Бектемир тумани филиали Кредитлаш бўлими бошлиғи

19.   

Ибрагимов Нодир

ОАТБ “Ипак йўли” Яккасарой филиали бошқарувчиси ўринбосари

20.   

Акромов Сардор

ОАТБ “Ипак йўли” Операциялар ўтказиш бошқармаси бошлиғи

21.   

Хошимов Асрор Пазлиддинович

ОАТБ “Ипак йўли” Кичик ва микромолиялаш бўлими бошлиғи

22.   

Мирзаев Жамшид

“Асакабанк” Шайхонтохур филиали бошқарувчиси ўринбосари

23.   

Рахмедов Фарход

“Асакабанк” Марказий офис бошқарма бошлиғи

24.   

Маманов Илхом

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш Бош бошқармаси бошқарма бошлиғи

25.   

Қодиров Мухаммадносир

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестициялар вазири ўринбосари

26.   

Химматов Абдунаби Халилович

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси бошқарма бошлиғи

27.   

Ҳимматов Абдусамад Халилович

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

28.   

Абиров Анвар

Ўзбекистон Республикаси Швецария конфедерацияси консуллиги бошлиғи

29.   

Ортиқов Шахобиддин

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи

30.   

Рахмонов Отабек

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи

31.   

Абдурахмонов Махмуд

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Тижорат банкларни назорат қилиш Бошқармаси бошлиғи ўринбосари

32.   

Абдуллаев Алижон

«Жиззах» махсус индустриал зона дирекцияси» давлат унитар корхонаси директори

33.   

Маманазаров Абдусамад

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги етакчи мутахассиси

34.   

Ўринбойхўжаев Козимхўжа

“Миллий” статидони раҳабари

35.   

Рўзимуродов Комил

АсакаБанк Сирғали филиали бош ҳисобчиси

36.   

Ғуломов Ахрор Аминович

“Махалла” жамоат фонди Бухоро вилояти бошқармаси раиси

37.   

Холтоев Мирусмон

“New Life Insurance”  МЧЖ суғурта компанияси бўлим бошлиғи

38.   

Тоғайбеков Асқар

Ўзбекистон велоспорти федерациясининг бош котиби, Осиё велоспорт конфедерациясининг вице президенти

39.   

Мирзакаримова Муяссар

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти доценти

40.   

Содиқов Зокир

Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси доценти

41.   

Топилдиев Сохиб

Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети доценти

42.   

Абулқосимова Шахноза Хасан қизи

Германиянинг Гумболд университети магистранти

43.   

Хуррамов Бегзод

Чехиянинг Прага Аниқ фанлар университети магистранти

44.   

Шохиддинова Шохиста

Чехиянинг Прага Аниқ фанлар университети магистранти

45.   

Саидрасулова Муқаддамхон

Чехиянинг Прага Аниқ фанлар университети магистранти

46.   

Каримов Маъмур

Корея Республикасининг Пусан Миллий университети магистранти


ТАЛАБАЛАРҲАЁТИДАН

Талабалик олтин давр! Факультетимизда таҳсил олиш мобайнида талабалар ўқув, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш билан биргаликда ўзлари учун қадрдон дўстлар ортирадилар. Курсдошлар фақатгина бир гуруҳда таҳсил олувчилар эмас, балки илм-фан, келажак йўлидаги елкадош ҳамкасб ларга айланадилар.

 

ФАКУЛЬТЕТ ТАРИХИ

·        Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети тарихи 1918 йилдан ташкил топгануниверситет тарихи билан бошланади.

·        1931 йилда ушбу факультет негизида Тошкент Молия институти, Иқтисодиёт илмий-текшириш институти, Қишлоқ хўжалиги институти ташкил этилади ва университетда иқтисодчи кадрларни тайёрлаш Тарих факультети таркибидаги Сиёсий иқтисод кафедрасида амалга оширила бошланди.

·        1979 йилда Тарих факультети таркибидан Фалсафа-иқтисод факультети ажралиб чиқиб, 1990 йилгача Сиёсий иқтисод бўлими мазкур факультет таркибида фаолият кўрсатди.

·        1991 йилдан бошлаб Иқтисодиёт факультети мустақил фаолият юрита бошлади.

·        2016 йилда факультетнинг 25 йиллик юбилейи нишонланди

Илмий мактаблар

Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети “Макроиқтисодиёт” кафедраси мудири иқтисод фанлари доктори, профессор Вахобов Абдурахим Васиқович яратган илмий мактаб.

Абдурахим Васиқович Вахобов 1983 йилда иқтисод фанлари номзоди ва 2001 йилда иқтисод фанлари доктори илмий даражаларига сазовор бўлган. 2004 йилда “Халқаро иқтисодий муносабатлар” кафедраси профессор илмий унвонига эга бўлди.

Йирик иқтисодчи олим Абдурахим Вахобов томонидан илк бор ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида бюджетдан ташқари ижтимоий фондларни шаклланиши ва амал қилиш қонуниятлари аниқланган, Ўзбекистон иқтисодиётида мақсадли ижтимоий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тизимли илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган, Ўзбекистоннинг Умумжаҳон Савдо ташкилотига аъзо бўлишининг оптимал стратегияси тавсия этилган, Ўзбекистон иқтисодиётини узоқ муддатли даврда модернизациялаш дастурини такомиллаштириш ва чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган муқобил ривожланиш сценариялари тайёрланган. Олим 350 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 14 илмий монографиялар, 45 та дарслик, ўқув-қўлланма, хорижда 35 илмий монография ва мақолалар нашр этган. Профессор Абдурахим Вахобов 5.0 Хирш индексига эга, уч мақоласи Scopus базасига киритилган нуфузли илмий журналларда нашр этилган.  Профессор Вахобов раҳбарлигида нашр этилган “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” дарслиги 2016 йилда “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” Республика танловининг ғолиби бўлди. Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, “Истеъдод” жамғармасининг I даражали дипломи билан тақдирланди.

Профессор  2002-2007 йилларда ЎзМУ ҳузуридаги ва 2007-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги фан доктори илмий даражаларини берувчи ихтисослашган кенгашлар раиси бўлган. 2012-2016 йилларда ТДИУ ҳузуридаги, 2016-2018 йилларда ТМИ ҳузуридаги, 2018 йилдан бошлаб ЎзМУ ҳузуридаги ихтисослашган кенгаш аъзоси, илмий семинар раиси сифатида фаолият юритмоқда. Абдурахим Вахобов раҳбарлигида “Миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг концептуал асосларини такомиллаштириш муаммолари” бўйича илмий мактаб яратилган, унинг раҳбарлигида 5 фан доктори ва 26 фан номзодлари, жумладан 3 нафар хорижлик олимлар Ким Се Гон (Корея Республикаси), Бахар Буртан Доган (Туркия), Нуралиев Нуриддин (Қирғизистон Республикаси) диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилганлар. Жумладан, 2020 йилда бир фан доктори ва тўртта PhD диссертациялари муваффаққиятли ҳимоя қилинди. Ҳозирда унинг раҳбарлигида учта фан доктори ва бешта PhD диссертациялари ҳимояга тайёрланган. Абдурахим Вахобов уч фундаментал ва учта амалий илмий грантларга, ўнта халқаро илмий лойиҳаларга раҳбарлик қилди, ҳамда уларнинг бажарилишида иштирок этди. Олим  жаҳоннинг 40 дан ортиқ етакчи университетларида, жумладан Гарвард университетида 1999 йилда малака оширган ва илмий стажировкада бўлган. У халқаро миқёсда тан олинган илмий мактаб яратган иқтисодчи олим сифатида Чехия иқтисодиёт-менежмент университетининг таклиф этилган профессори илмий унвонига эга, Термиз давлат университетининг фахрий профессори ҳисобланади. Абдурахим Вахобов истеъдодли олим, юқори малакали мутахассис, меҳнатсевар, принципиал, тажрибали раҳбар, фан ташкилотчиси ва моҳир педагог сифатида хориж ва Республика иқтисодчи олимлари ҳурматини қозонган. У ҳозирда барқарор иқтисодий ривожланишни “яшил иқтисодиёт” асосида таъминлашнинг концептуал асосларини, аҳолини ижтимоий жиҳатдан муҳтож қатламларини аниқлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг манзиллигини кучайтириш механизмини такомиллаштириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, диверсификациялаш ва чуқур таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг илмий-амалий муаммоларини тадқиқ этиш билан шуғулланмоқда. 


КАФЕДРАЛАР

Иқтисодиётназарияси”

“Макроиқтисодиёт”

“Минтақавийиқтисодиёт”

“Эконометрикаваиқтисодиймоделлаштириш”

“Иқтисодиётназарияси” кафедраси 1967 йилдаташкилтопганбўлиб, “Иқтисодиёт” йўналишивамутахассислигибўйичакадрлартайёрловчикафедрабўлибҳисобланади. Кафедрапрофессор-ўқитувчиларинингтадқиқотйўналишлари "Бозориқтисодиётиниривожлантиришнингназариймуаммолари" мавзусигабағишланган.

“Макроиқтисодиёт” кафедраси 1992 йилда ташкил топган. Кафедра “Ижтимоий иш (пенсия таъминоти)” йўналиши бўйича бакалаврлар ҳамда магистрлар тайёрлайди. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг истиқболдаги тадқиқотлари "Ўзбекистоннинг жаҳон хўжалик алоқаларига интеграциялашуви" мавзусига бағишланади.

“Минтақавий иқтисодиёт” кафедраси 2011 йилда Менежмент ва Минтақавий иқтисодиёт кафедралари базасида ташкил топган бўлиб, «Кадрлар менежменти» йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрловчи кафедра ҳисобланади. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий тадқиқотлари "Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида бошқарувнинг хусусиятлари" мавзусига бағишланган.

“Эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш” кафедраси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2527-сон Қарори асосида 2016 йилда ташкил этилди.


ҲАМКОРЛАРИМИЗ

·        Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирилиги;

·        Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

·        Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси;

·        Ўзбекистон Республикаси Марказий банки;

·        Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;

·        «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти;

·        АЖ “Ўздонмаҳсулот”;

·        “Тошкент” Республика фонд биржаси;

·        «O‘zbekinvest Hayot» суғурта компанияси;

·        АТ “Қишлоқ қурилишбанк”;

·        АТБ “Агробанк”;

·        АТ “Алоқабанк”;

·        “Микрокредитбанк”АТБ;

·        ТИФ “Миллий банк”;

·        “DAVR-BANK” ХАТБ;

·        “XALQ SUG‘URTA” МЧЖ суғурта компанияси;

·        Акционерлик тижорат “Халқ Банки”;

·        АТИБ “Ипотекабанк”;

·        “Асака” ДАТБ;

·        “КЕНГ МАКОН” мебель фабрикаси.

 

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР

·        Бремерхафен Амалий фанлар университетлари (Германия)

·        Корея Тараққиёт институти (Корея Республикаси);

·        Йоджоу технология институти (Корея Республикаси);

·        Корея халқаро иқтисодий сиёсат институти (Корея Республикаси);

·        Прага иқтисодиёт менежмент университети (Чехия)

·        Токио Қишлоқ хўжалиги ва технологиялар университети (Япония);

·        JICA халқаро тараққиёт агентлиги (Япония);

·        Москва Давлат университети (Россия);

·        Қозон Федерал университети (Россия);

·        Кастамону университети (Туркия);

·        Гумболд номидаги Берлин университети (Германия).


ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ:

БАКАЛАВРИАТ

·        Иқтисодиётназарияси;

·        Инновациониқтисодиёт;

·        Макроиқтисодиёт;

·        Микроиқтисодиёт;

·        Маркетинг;

·        Миллий иқтисодиёт;

·        Корпоратив бошқарув;

·        Халқаро менежмент;

·        Кадрлар менежменти;

·        Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;

·        Менежмент;

·        Меҳнатиқтисодиёти;

·        Микроиқтисодиёт;

·        Молиявасолиқлар;

·        Пул, кредит вабанклар;

·        Статистика;

·        Ижтимоий соҳа иқтисодиёти;

·        Ижтимоий сиёсат;

·        Давлат пенсия таъминоти;

·        Молиявий математика;

·        Эконометрика;

·        Эконометрик моделлаштириш.

 

МАГИСТРАТУРА

·        Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ва прогнозлаш;

·        Корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш;

·        Бизнесни тадқиқ этиш усуллари;

·        Корхоналарни ривожлантириш стратегияси;

·        Инфратузилма иқтисодиёти;

·        Реал секторни давлат томонидан тартибга солиш;

·        Давлатмолияси;

·        Миллий иқтисодиёт таркиби.

 

Бизнинг телеграмдаги бот каналимиз: @iqtisodiyotfakulteti_bot


Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura