Экология

Декан Аллабердиев Рустамжон Хамраевич
Декан, Биология фанлари номзоди
Қабул Душанба-Жума, 14:00 - 15:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон
Факс
e-mail nuu-ekologiya@mail.ru

2020 йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалалари тўғрисида” ўтказилган 19-сонли йиғилиш баёнининг 14–бандига (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш) асосан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибига “Экология” факультети ташкил этилди.

Экология факультети университетда энг ёш, шу билан бир қаторда Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.

 

 

 

ЙЎНАЛИШ, МУТАХАССИСЛИК ВА ИХТИСОСЛИКЛАР

 

Бакалавриат -  ўқиш муддати – 4 йил

 Йўналиш:

•5630100-Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

 

Магистратура –ўқиш муддати – 2 йил 

 Мутахассислик:

5А630102 – Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

 

Докторант ва таянч докторант – ўқиш муддати -3 йил

Ихтисослик:

 03.00.10 – Экология

 

Талабалар контингенти

Бакалавриат кундузги бўлим – 208 нафар

Бакалавриат сиртқи бўлим – 151 нафар

Магистратура – 23 нафар

Таянч докторант - 9

 

Профессор-ўқитувчилар таркиби

Фан доктори ва профессорлар -  4нафар

Фан номзоди ва доцентлар – 10 нафар

 

Ҳозирги кунда факультетда  жами 382 нафар (бакалавр таьлим йўналишларида 208 нафар, магистратура мутахассисликлари бўйича 23 нафар, сиртқи таълим бўйича 151 нафар) талабалар таҳсил олмоқда. 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura