Амалий математика ва интеллектуал технологиялар

Декан Рахмонов Зафар Равшанович
Декан, физика-математика фанлари доктори
Қабул Душанба-Жума, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон (0371) 246-08-68
Факс
e-mail zraxmonov@inbox.ru

Амалий математика ва интеллектуал технологиялар факультети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4358-сон қарори асосида асосида ташкил этилган. Факультетнинг мақсади математик фанлар ва компьютер технологияларининг амалиётга жорий этиш бўйича етук кадрлар тайёрлашдан иборат ҳисобланади.

Хозирги кунда факультетнинг ўқув жараёнига 55 нафар профессор-ўқитувчилари, шу жумладан, 12 нафар фан доктори ва профессорлар, 14 нафар фан номзодлари ва доцентлар жалб этилган.

 

Факультетда қуйидаги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Бакалавриат йўналишлари:

1. 5130200-Амалий математика

2. 5330100-Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича)

3. 5330200-Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

4. 5330300-Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича)

5. 5130300-Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)

 

Магистратура мутахассисликлари:

1. 5А130201-Амалий математика(соҳалар бўйича)

2. 5А330101-Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича)

3. 5А330201-Компьютер тизимлари ва уларнинг дастурий таъминоти (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

4. 5А330204-Ахборот тизимлари (тармоқлар бўйича)

5. 5А330301-Криптография ва криптоанализ (йўналишлар бўйича)

6. 5А330302-Ахборот хавфсизлиги (йўналишлар бўйича)

 

Шунингдек, факультетда Томск давлат университети билан ҳамкорликда 5330300-Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича) таълим йўналиши бўйича ва Москва Давлат университети билан ҳамкорликда Сунъий интеллект магистратура мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурлари фаолият олиб боради.

Факультет жамоаси Россиянинг Москва, Новосибирск, Санкт-Петербург давлат университетлари,Казань, Сибирь Федерал университетлари, МДХ илмий марказлари ва етакчи университетлари, Украинанинг Киев Миллий университети, Япониянинг Нагоя университети,Малайзиянинг Путра ва Мара Технология университетлари, Германиянинг Мюнхен техника университети, Польшанинг Адам Мицкиевич университети ҳамда етакчи илмий марказлар олимлари билан ўқув-услубий, илмий-тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик қилишмоқда.

 

Кафедралар:

Амалий математика ва компьютерли таҳлил кафедраси

Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси

Ахборот хавфсизлиги кафедраси

Ҳисоблаш математикаси ва ахборот тизимлари

 

Асосий кўрсаткичлар
1182 Professor-o‘qituvchilar soni
26796 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
52 Yo‘nalish bakalavr
71 Mutaхassislik magistratura