Талабалар ўртасида волонтёрлик ҳаракати ривожланмоқда


УНИСEФнинг «Ўзбекистонда халқаро стандартларга асосланган ижтимоий ишчиларни ўқитиш тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида Инновацион ривожланиш вазирлигининг «Ф1 - 100» илмий-методик жамғармаси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университет Ижтимоий иш кафедраси аъзолари Нодира Латипова, Виктория Алексеева ва Қаҳрамон Қаюмов Ўзбекистон Миллий университети, Наманган давлат университети, Фарғона давлат университети Ижтимоий иш йўналиши талабаларига Республика болалар ижтимоий мослашуви Марказининг Фарғона филиалида “Ногиронлиги бўлган болалар ижтимоий-маданий мослашуви тизимини такомиллаштириш”, “Аҳолининг эҳтиёжманд гуруҳлари учун талаба ёшлари волонтёрлигини ривожланиши” мавзуида амалий анжуман ўтказди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиётнинг тармоқлари ва соҳаларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарорининг мақсад ва вазифаларини амалдаги ижросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон миллий университети Ижтимоий иш кафедраси аъзолари Фарғона давлат университети Ижтимоий иш кафедрасининг ўқув жараёни ва маънавий-маърифий ишлари билан танишиб чиқди. Ижтимоий иш йўналиши талабалари Санъат Музаффаров, Элнора Эгамова ва Мунис Исматуллаева Наманган давлат университети ва Фарғона давлат университети Ижтимоий иш йўналиши талабалари билан «Талабалар ўртасида волонтёрлар ҳаракатини ташкил этиш» мавзусида семинар-тренинг ўтказди. Семинар-тренинг якунида улар талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди


Раҳмонали ТУРСУНОВ,

Ижтимоий фанлар факультети декани ўринбосари

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari