Замонавий социология ахборотлашган жамиятнинг устуни


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгашининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология кафедраси “Ижтимоий фикр” – Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Жиззах давлат педагогика институти билан ҳамкорликда “Ахборотлашган жамиятда замонавий социологиянинг долзарб масалалари” мавзуидаги Республика илмий-амалий анжуман конференцияси бўлиб ўтди.
Илмий конференцияга Ижтимоий фанлар факультети декани Хаким Тухтаев модераторлик қилди. Конференцияни табрик сўзи билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Отабек Бозоров, Ўзбекистон Миллий университети проректори Нажмиддин Қодиров иштирок этди.

Республика аҳамиятига эга бўлган конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги 2019 йил 22 февраль ПФ-5667-сонли Фармони ижросини бажариш ҳамда Ўзбекистон Миллий университети Социология бўлими ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишланган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ҳаётида социологик тадқиқотларни қўллаш, социология фанини ўқитишнинг назарий-методологик жиҳатлари, замонавий социологиянинг бугунги ҳолати, ҳорижий тажриба ва ундан Ўзбекистонда фойдаланиш имкониятлари, социология оламидаги асосий тенденциялар, халқ билан мулоқот ўтказишда амалий социологик тадқиқотлардан фойдаланишнинг аҳамияти каби масалаларга бағишланди.
Конференцияда республикамизнинг етакчи социологлари, давлат ва жамоат арбоблари миллий социологиямизнинг долзарб муаммоларига бағишланган илмий маърузалари билан иштирок этди. ЎзР ФА академиги, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикри маркази директори Раъно Убайдуллаева, “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Сарвар Отамуратов, Жиззах давлат педагогика институти ректори Абдуғани Холбековнинг маърузаларида социологик тадқиқотларни ташкил этиш ва социологияни ўқитишнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратилди. Шунингдек, профессорлар Тошпўлат Матибаев, Абусалом Умаров, Марифат Ганиева, Нигина Рахимовалар ҳам миллий социология тарихидаги энг муҳим жиҳатлар тўғрисида маълумот берди.

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari