Ёш тарихчилар назарий билимларини мустаҳкамлади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3080-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Ислом цивилизацияси маркази томонидан 2019 йил 18 май куни "Ёшлар ижодиёт саройи" кўргазмалар залида "Ўзбекистон Ислом маданияти меъморчилиги-рассомлар ижодида" номли кўргазма ташкил этган эди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети 1 курс археология йўналиши талабалари  ушбу тадбирда қатнашиб, фаол иштирок этди. Бундан ташқари "Халқаро музейлар куни" муносабати билан Ўзбекистон тарихи давлат музейида 2019 йил 18 май куни "Музей оқшоми" маънавий-маърифий акциясида Тарих факультети 1-2 курс архившунослик йўналиши талабалари ҳам фаол иштирок этди.

Ҳикматжон ПОЛВОНОВ,

Тарих факультети декани ўринбосари

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari