ХОТИРА – АБАДИЙ, ҚАДР – МУҚАДДАС


7 май куни Тошкент шаҳар “Ёшлар маркази”нинг катта залида Ўзбекистон миллий университети Хорижий филология факультети “Жахон адабиёти” кафедраси томонидан “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.


Мазкур тадбир “Жахон адабиёти” кафедраси доценти Дилфуза Хатамова ташаббуси билан факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Темур Мўминов ва ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими кўмагида ўтказилди.

Тадбирга иккинчи жахон уруши фахрийлари ва Миллий университетда узоқ йиллар ишлаб, ҳозирги кунда нафақага чиққан профессор-ўқитувчилар таклиф этилди.


Дастлаб, факультетнинг иқтидорли талабалари уруши қатнашчилари хотирасига бағишланган куй-қўшиқлар ижро этдилар, шеърлар айтилди. Айниқса, талабаларнинг ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” асари асосида саҳналаштирилган бадиий чиқиши барчада катта таассурот қолдирди.

Қолаверса, тадбир иштирокчилари томонидан тайёрланган махсус видеоролик ҳам барчага манзур бўлди.

Шуни таъкидлаш керакки, бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёшларда бугунги тинч-осойишта кунимизнинг қадрига етиш, тинчликни кўз қорачиғидек асраш, Ватанпарварлик, инсонийлик, кексаларни эъзозлаш, шу билан бирга, урушга қарши нафрат туйғуларининг шаклланишига хизмат қилади. Зеро, мазкур маънавий-маърифий тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам шу, аслида.

Темур МЎМИНОВ,

Хорижий филология факультети

маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari