Талабалар имконияти чекланган болаларга хайрия концерти уюштирди


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Ижтимоий иш кафедраси ташаббуси билан Эски шаҳар савдо-кўнгилочар марказида Халқаро ногиронлар ҳуқуқлари кунига бағишлаб, «Имконияти чекланган болаларни ижтимоий-маданий мослашув тизимини такомиллаштиришнинг илмий-услубий асослари» ва «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатишда талабаларнинг волонтёрлик қобилиятларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ананавий хайрия концерти бўлиб ўтди. Концертда махсус болалар 1-2-сонли «Мурувват» уйлари, Республика болалар ижтимоий мослашув марказидан болалар таклиф этилди.

Тадбирда Ижтимоий иш кафедраси профессор ўқитувчилари, талабалари, магистрлари, Эски шаҳар Савдо-кўнгилочар маркази, Эвос ходимлари ва Ёшлар иттифоқи Олмазор туман кенгаши фаол иштирок этди.

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari