Талабалар турар жойида янги кутубхона




 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4789-сонли “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда 2019 йил 19 март куни “Ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга  қаратилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшларни китобга бўлган иштиёқини ошириш мақсадида факультетга қарашли 3-талабалар турар жойида  кутубхона ташкил этилди. Факультет деканати ва ўқитувчилар кутубхона учун бадий китоблар совға қилди. 



Кутубхонанинг очилишига бағишланган тадбирда факультет декани Абдуваҳҳоб Умаров, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, факультет Хотин-қизлар кенгаши раиси, Эконометрика ва математик моделлаштириш кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалар турар жойида яшайдиган талабалар иштирок этди. 



Тадбирда факультет декани Абдуваҳҳоб Умаров китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, мутолаанинг шаҳсиятни ўстиришдаги беқиёс аҳамияти ҳақида гапирди ва талабаларни ушбу кутубхонани авайлаб, ундаги китобларни кўпайтиришга чақирди. 

Талабалар ушбу кутубхонани ташкил этилганлиги учун факультет деканатига миннатдорлигини билдирди.


Хайрилло РЕЖАПОВ,
Иқтисодиёт факультети 
декани ўринбосари 
 

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari