Математика факультети талабалари “Artel”да




Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори иқтисодиёт соҳаси ва тармоқларининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, илмий-педагогик салоҳиятни ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни таъминлаш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш учун йўналтирилган яна бир муҳим амалий саъй-ҳаракатлардандир.



Бугунги кунда республикада иқтисодиёт соҳаларининг истиқболда кадрлар тайёрлашга буюртмаларини шакллантириш, битирувчиларга қўйиладиган малакавий талабларни ишлаб чиқиш, тармоққа зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаш сифатини таъминлаш жараёнидаги иштироки талаб даржасида бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олий таълим дастурларининг ўзгарувчан меҳнат бозори талабларига ҳамоҳанглигини таъминлаш учун иш берувчилар томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 



 “Механика ва математик моделлаштириш” кафедраси доценти Нигора Маматова ҳамда докторант Шерзод Ибодуллоев бошчилигида “Механика” йўналиши талабаларининг 30 кишилик гуруҳи Артел фирмасининг Роҳат мавзесидаги филиалига ташриф буюрди. У ерда талабалар фирманинг мижозлар билан алоқалари ва ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди. Корхонанинг етакчи инженер-технологлари талабаларнинг қизиқтирган барча саволларга жавоб берди. Ташриф сўнггида келгусида механика йуналиши талабаларини ишлаб чиқариш амалиётига жалб этишга келишиб олинди. 



Бугунги кунда “Механика” йўналиши 3-курс талабаларини Артелнинг филиали — "Азиа Электрон" ишлаб чиқариш корхонасида амалиёт ўташ учун жалб қилиш буйича келишув мавжуд. Келгусида кафедранинг ўқув жараёнларини Артел компанияси билан узвий боғлаш бўйича фикр алмашилди.
  


  Алланазар ҚУТЛИМУРОТОВ,
Математика факультети декан

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari