Математика факультетида уч авлод учрашуви




Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Математика факультетида  “Механика ва математик моделлаштириш” кафедраси профессори, “Мехнат шуҳрати” ордени сохиби, Абу Райхон Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори Абдували Бегматовнинг 80 йиллиги кенг нишонлаш мақсадида тадбир ташкил этилди. Тадбирда  Математик анализ кафедраси мудири академик Азимбой Садуллаев, ЎзФА Математика институти директори академик Шавкат Аюпов, Ўзбекистон Математика жамияти президенти академик Абдулла Аъзамов, ЎзФА академиги Шокир Фармонов, Бахтиёр Мамасолиев, профессор Гулмирза Худойберганов каби таниқли фан арбоблари, университет ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.



Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети Математик анализ кафедраси мудири академик Азимбой Садуллаев кириш сўзи билан семинарни очиб берди. 



Ундан сўнг сўзга чиққан ЎзФА Математика институти директори академик Шавкат Аюпов, Ўзбекистон Математика жамияти президенти академик Абдулла Аъзамов, ЎзФА академиги Шокир Фармонов, профессор Гулмирза Худойберганов каби фан дарғалари профессор Абдували Бегматовнинг нафақат университет балки Ўзбекистон илм-фанига қўшган улкан ҳиссаси, инсонийлик, одамийлик жиҳатлари ҳақида гапириб ўтди. 



Тадбир сўнгида профессор  Абдували Бегматов сўзга чиқди. Бугунги йиғилишни янада мазмунан бой ва файзли ўтишида ўзларининг маърузалари билан қатнашган илм фидойиларига,  университет раҳбарияти қолаверса, факультет  талаба ёшларига яна бир бор ўзининг миннатдорчилигини билдирди. 






Алланазар Қутлимуротов,
Математика факультети декани

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari