Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини химоя қилиш куни

23  апрель  “Халқаро китоб ва муаллифлик  ҳуқуқларини химоя қилиш куни” муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ахборот-ресурс маркази раҳбарияти ва ходимлари томонидан  “Марказий ўқув зали”  ва   университетнинг иқтисодиёт, математика, геология ва геоинформацион тизимлар, география ва табиий ресурслар, физика, биология, тарих, хорижий филология, ижтимоий фанлар факултетларининг  Ахборот-ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлимларида  тақдимот ва тадбирлар ташкил килиниб,  энг фаол талабалар ташаккурномалар билан тақдирланди.
      



            
Иқтисодиёт факултети Ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан  талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар  ўртасида  китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада ошириш мақсадида  “Энг фаол китобхон” тадбири ўтказилди.







Тадбирда  иктисодиёт факултети декани А. Умаров, Ахборот ресурс маркази директори И. Кислицина, иқтисодиёт факултети АРМ бўлим мудираси Сулейманова Гулнозалар сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларини байрам билан табрикладилар. 













Энг фаол китобхонлар иқтисодиёт факултети декани А. Умаров томонидан совғалар ва Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бўлими  мудираси Г.Сулаймонова томонидан  ва ташаккурномалар билан тақдирланди. Бундан ташқари, тадбирни қизғин ўтишида  факултет талабалари ўртасида   китобхонлик  мавзусида “Тезкор савол жавоб”  ўйини  уюштирилиб,  ғолиб бўлган талабаларга   совғалар тақдим  этилди.
     

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari