Сиз дунёнинг энг кучли 500 талигига кирадиган университетда ўқишни ҳохлайсизми?


У ҳолда Сизда TOP Universities 500 талигига  кирадиган Қозон Федерал университети (ҚФУ) ҳамда Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ) қўшма дастури асосида олиб бориладиган йўналишларда таҳсил олиш имконияти бор!

Ўзбекистон миллий университети ва Қозон Федерал университети қўшма дастури асосида “Картография ва геоинформатика”, “Иқтисодиёт”, “Давлат ва маҳаллий бошқарув” йўналишларга қабул жараёни бошланмоқда.

ҚФУ билан ЎзМУ қўшма таълим дастурлари асосида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишлари йўлга қўйилган. Ушбу таълимнинг қувонарли тарафларидан бири шуки, ўқув йили давомида ҚФУ ва ЎзМУнинг дунёда ўз соҳасида тан олинган тажрибали ва етук олимлари талабаларга билим бериб боришади.

Ва яна бир янгилик! Таълим жараёнида ҚФУ профессорлари томонидан баъзи маърузалар масофавий таълим элементларини қўллаган ҳолда олиб борилади.

Малакавий амалиётлар эса ЎзМУ полигонида ўтказилади.

Ўқиш кундузги таълим шаклида, рус тилида Қозон Федерал университети  ва Ўзбекистон миллий университетлари томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилади.

Ва бу ҳали хаммаси эмас! Ўқишни муваффақиятли битирган битирувчиларга юртимизда ва Россияда тан олинадиган 2 та: ЎзМУ ва ҚФУнинг дипломлари берилади.

Ушбу йўналишларга абитуриентларни қабул қилишда кириш имтиҳони рус тили ва математика фанларидан ўтказилиши кўзда тутилган.

Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:

1. Ариза

2. Диплом ва унинг иловасининг нусхаси;
3. Паспорт нусхаси (фуқаролик паспортининг асли кўрсатилади);

4. 4 дона 3.5х4.5 ҳажмдаги фотосурат.

 

Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси 4 уй, ЎзМУ бош ўқув биноси, Қозон федерал университетининг Тошкент офиси 208-хона.

Маълумот учун телефон: иш: (71)2460220, моб.: (90)9896551.

Бундай қулай имкониятни қўлдан бой берманг!

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari