“Эҳтимоллар назарияcи ва математик статистиканинг замонавий муаммолари” номли республика конференсияси бўлиб ўтди.



Ўзбекистон Миллий Университети ва Ўзбекистон фанлар академияси билан хамкорликда 2019-йил 30 апрел – 1 май кунлари “Эҳтимоллар назарияcини ва математик статистиканинг замонавий муаммолари” номли республика конференсияси бўлиб ўтди. 



Унда Россиянинг С.Б.Соболева номидаги Россия фанлар академияси  сибир бўлими математика институти профессорлари А.А. Могульский ва В.И.Лотовлар ва республикамизнинг етакчи олий таълим муассасаларидан мутахассислар ўз маърузалари билан қатнашдилар.



Илмий анжуман 30-апрел куни соат 10:00  математика факультетининг  биринчи мажлислар залида (намунавий деканат) бошланди. Унда Миллий университет илмий ишлар бўйича проректор исми шарифи илмий анжуман билан табриклаб конференсия ишини очиб берди. 



Куннинг биринчи ярмида академик Ш.Қ. Форманов  Эҳтимоллар назарияини ва математик статистиканинг кафедрасининг ташкил этилиши ривожланиш тарихи хақида, сўнгра россиялик етакчи олим профессор А.А. Могульский «Предельные теоремы о больших уклонениях» мавзусида маъруза қилдилар. Куннинг иккинчи ярмида сексияларга бўлиниб 6 та йўналиш бўйича маърузалар эшитилди. 



Конференсия ишида мутахассислар ўз йўналишлари бўйича мулоқатлар олиб боришди. Конференсия ишида ёш олимлар ва магстрантлар ўз маърузалари билан қатнашишди. Бундан кўзланган мақсад илмий хамкорликни йўлга қўйиш ва бу сохадаги янгилаклардан хабардор бўлиб бориш.. 
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari