Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши

Мирзо Улуғбек номидаги  Ўзбекистон Миллий Университети  талаба-ёшлари орасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамдауларда бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлар идораси билан ҳамкорликда ўтказилган

“ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ БУЗҒУНЧИ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ” мавзусидаги давра суҳбати

 

2018 йил 4 октябрь куни университет асосий биноси Ҳаракатлар стратегияси тарғиботи залида “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н.Қодиров, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ходимлар бўлими мудири Э.Эсанов, университет мураббийлар Кенгаши раиси А.Хидиров, барча факультет маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, 10 нафар профессор ҳамда 120 нафар талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбир талаба-ёшларни турли бузғунчи ва вайронкор ғоялардан асраш, уларда мафкуравий иммунитетни кучайтириш ҳамда турли ахборот хуружлари, диний экстремизм ва терроризмга қарши муросасиз бўлишга чорлаш мақсадида ўтказилди. Тадбир давомида талаба-ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этди.

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari