2019 йил 13 февраль куни университет асосий биноси Ҳаракатлар стратегияси тарғиботи залида “Одам савдоси давр - муаммоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Нажмиддин Қодиров, Олмазор тумани ИИОФМБ 1-ИИБ ходими майор Муборак Анарбоева, Олмазор тумани ИИОФМБ 1-ИИБ инспектори капитан Салоҳиддин Салимжонов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров, ҳамда барча факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ва 125 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда Одам савдоси – инсон ҳаёти, эркинлиги, ҳақҳуқуқини поймол этиш, унинг тақдири ва келажагини оёқ ости қилишдек жирканч жиноят эканлиги ҳақида гапирилди. ХХ асрнинг сўнги чорагига келиб Европа давлатларида одам савдоси жинояти кескин ортди. Бугун дунёда кечаётган жараёнлар инсонларни ҳар дақиқа огоҳликка чорламоқда.
Ижтимоий фанлар факультети "Этика ва эстетика " кафедрасини ташаббуси билан "Навоий ва Бобур ижодида ахлоқ ва нафосат уйғунлиги" мавзуида "назм ва наво" кечаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ хофизи Оролмирзо Сафаров ҳамда Санъат ва маданият институти қошида ташкил қилинган иқтидорли талабалардан ташкил топган "Сайқал" ижодий груҳи иштирок этди. Тадбир ўта мароқли бўлиб ўтди.
12 феврал куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўзбек мумтоз адабиётининг икки забардаст вакили – ғазал мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд топган сана – 30 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Талабаларнинг ижтимоий медиа ва маданият маркази”да “Озод ва обод Ватан меъмори қалбимизда мангу яшайди” мавзуида хотира кечаси ўтказилди.
Ҳар йили Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд топган сана – 30 январь куни кенг нишонланиб, 2 сентябрь куни Хотира куни сифатида ёд этилиши ўзига хос маърифий анъанага айланмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 5-Талабалар турар-жойида она Ватанимиз мустақиллиги асосчиси, Биринчи Президентимиз таваллудининг 81 йиллигига бағишланган хотира кечаси ташкил этилди.
Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида халқаро Холокост қурбонлари хотираси кунига бағишланган тадбир ўтказилди.
Бузғунчиларга жазо беришдан кўра вақтлироқ унинг олдини олиш минг карра маъқулроқдир. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликни бартараф этиш” мавзусидаги давра суҳбатида шу ҳақда сўз борди.
Юзма-юз мулоқотларда кўп муаммолар ечимини топишга йўл очилади, таклифлар ўртага ташланади, ҳатто, янги ғоялар, ташаббуслар пайдо бўлиши мумкин.
Албатта ҳамманинг ҳам самоларга парвоз қилиш имкони йўқ. Бироқ, Ер шарининг айнан (кичрайтирилгандек!) кўриниши кўз олдингизда намоён этилса-чи? Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети География ва табиий ресурслар факультетига ташриф буюрган киши ўзини худди коинотда туриб сайёрамиз узра парвоз қилаётгандек ҳис этади. Бу мўъжизани яратган фидойи олим – география фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Ҳасанов бўлади. Устоз ҳаёт бўлганларида айни кунларда 100 билан юзлашган бўлар эди. Бугун гарчи устознинг ўзлари орамизда бўлмаса-да «Ўрта Осиёлик географ ва сайёҳлар», «Сайёҳ олимлар», «Бобур – сайёҳ ва табиатшунос», «Маҳмуд Қошғарий» каби китоблари ҳамон катта қизиқиш ва иштиёқ билан мутолаа қилинмоқда.
Хабарингиз бор, шу кунларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ректори Авазжон Марахимов талабалар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Ушбу учрашувлар давомида талаба-ёшлар қийнаб келаётган муаммолар ва таклифлар билан Ректорга мурожаат қилмоқдалар. 2019 йил 17 январь куни ҳам Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ректори Авазжон Марахимов География ва табиий ресурслар, Геология ва геоинформацион тизимлар, биология ва кимё факультети талабалари билан очиқ мулоқот ўтказди.