Биология

Декан Пирахунова Фарида Нурмаматовна
Декан,
Қабул Душанба-Шанба, 14:00 - 17:00
Манзил Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4- уй
Телефон +998 93 503 64 48
Факс
e-mail Farida.piroxunova@mail.ru
Биология факультети Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибидаги энг кекса, обрўли ва нуфузли ўқув масканларидан бири ҳисобланиб, дастлаб бу факультет биология-тупроқшунослик номи билан аталган. Факультет ва унинг кафедралари ўтган асрнинг 30-йилларигача физика-математика факультетининг бўлими сифатида фаолият кўрсатган. 1931 йилдан бошлаб эса университетда алоҳида Биология-тупроқшунослик факультети ташкил этилган.
Биология-тупроқшунослик факультети педазоология илмий йўналиши ва мактабини яратган профессор А.Л. Бродский,  умуртқали ҳайвонлар зоологиясининг ривожланишига катта ҳисса қўшган олим, академик Т.З Зохидов,  ботаника фанини ривожлантиришга хизмат қилган олим И.А.Райкова, Гидробиология ва ихтиологиянинг етук олими Н.А. Кейзер, генетика фанини ривожлантиришга ва кадрлар тайёрлаш бўйича сезиларли самарага эришган П.Б. Азизов, зоология фанининг ривожланишига катта хисса қўшган Қ.Н. Нажимов, гидробиология ва ихтиология кафедрасини ривожланишига алоҳида хизмат қилган Ғ.К. Комилов, одам ва ҳайвонлар физиологияси сохасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган олим Ҳ.Қ. Ҳамроқулов, республикамизда фитогельминтология сохасининг ривожлантирган олим А.Т. Тўлаганов, шунингдек, Ғ.К. Комилов, М.Н.Валиханов, Б.З. Зариповлар декан лавозимларида фаолият юритган. 
Шунингдек, одам ва ҳайвонлар физиологияси сохасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган олим М.С. Эргашев,  тупроқшунослик ва агрохимия сохаларини ривожлантиришда муҳим хизмат қилган олим Т.А. Абдрахмонов, ва умуртқасизлар зоологияси соҳасини янада ривожланишига катта ҳисса қўшган Б.А. Мўминов, О.К. Рахимов, ботаника ва ўсимликлар физиологияси соҳаси тараққиётида муҳим ўрин тутган А.С. Йўлдошев,  микробиология сохасини ривожланиши учун ўз хиссасини қўшган В.Б. Файзиевлар декан лавозимларида ишлаганлар ва фаннинг алоҳида алоҳида тармоқларининг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшганлар.
2015 йилдан Биология факультети деб номланган.  
2016 йилдан ҳозирги кунгача факультетда П.Н. Пирахунова деканлик лавозимида ишлаб келмоқда
Бу маскандан кўплаб профессорлар, академиклар етишиб чиққан. Биология факультетининг тарихи ундаги кафедралар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ҳар бир кафедра ўзининг тарихи ва  илмий мактабларига эга. 
 Факультет ташкил этилгандан бери Мустақил Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари илмий муассасалари, тиббиёт масканлари, халқ таълими ва халқ хўжалиги учун 12 мингдан ортиқ олий маълумотли етук биолог, эколог  ва тупроқшунос-агрокимёгар бакалавр ва магистрлар тайёрлайдиган республикадаги етакчи факультетлардан бири ҳисобланади.


ФАКУЛЬТЕТДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТГАН КАФЕДРАЛАР: 

Биокимё кафедраси 1962 йил Ё.Х.Тўрақулов ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор ТошДУда Биокимё ва биофизика кафедраси ташкил этилди. Кафедра илмий-тадқиқот йўналиши: Ҳужайра метоболизмга  ўсимлик табиатли биологик фаол модддалар таъсир механизмини ўрганишга йўналтирилган.
Физиология ва биофизика кафедраси 1929 йил А.И.Израэль асос солган. Кафедра илмий-тадқиқот йўналиши: Организмдаги физиологик ва биокимёвий жараёнларга биологик фаол моддаларнинг таъсир механизмини  ўрганиш, Паст частотали электр магнит майдонининг ўсимлик ва микроорганизмларга бошқарувчи таъсир кўрсатиш механизмини ўрганишга йўналтирилган.
Микробиология ва биотехнология кафедраси 1938 йилда университетда Тубан ўсимликлар кафедраси сифатида академик Райкова И.А. томонидан ташкил қилинган. Кафедра илмий-тадқиқот йўналиши: Биологик фаол моддалар олишнинг ресурс тежовчи ва рақобатдош технологияларини яратиш, уларнинг қўлланилишининг назарий ва амалий аспектлари, Тошкент вилояти микрофлорасига антропоген омилларни таъсирини ўрганишга йўналтирилган.
Генетика кафедраси 1920 йил П.А.Баранов томонидан ташкил қилинган. Кафедра илмий-тадқиқот йўналиши: Маркер селекцияси самарасини оширувчи усулларни ишлаб чиқиш мақсадида морфологик маркерлар белгиларини  юқори ва сифатли тола ҳосили ва тезпишарлиги, ғўзани касалликлари ва энтомо зараркунандаларга иммунитети генетикаси ни ўрганишга йўналтирилган.
Зоология кафедраси- 1920 йилда А.Л Бродский ташаббуси  билан ташкил этилган. Кафедра илмий-тадқиқот йўналиши: Ўзбекистон ҳайвонот оламининг биохилма-хиллиги ва уларни сақлаш муоаммолари ни ўрганишга йўналтирилган.
Ботаника ва ўсимликлар физиологияси кафедраси 1924 йил М.Г.Попов асос солган. Кафедра илмий-тадқиқот йўналиши: Ғарбий Тян-Шан ўсимлик қоплами, янги ва ноананавий навларнинг физиологик ва биокимёвий хоссаларини ўрганишга йўналтирилган.
Экология кафедраси- 1990 йилдан бошлаб Эколог мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Гидробиология ва Ихтиология кафедраси,   кейинчалик  Экология деб номланган. Кафедра илмий-тадқиқот йўналиши: Республика шароитига техноген бузилган тупроқлар экосистемаларни тиклаш. Ўсимликлар тузга чидамлилигини илмий асослаш ва тупроқни тузсизлантирувчи истиқболли ўсимликларни ўрганиш га йўналтирилган.
Тупроқшунослик кафедраси 1935 йилда университетнинг Геология-география факультети тизимида ташкил топган. Кейинчалик Биология тупроқшунослик факультети тизимига ўтган. Кафедра илмий-тадқиқот йўналиши: Ўзбекистон тупроқларини генезиси, географияси, эволюцияси ва агромелиоратив хоссалари, уларни тиклаш, сақлаш йўллари билан унумдорлигини ошириш ва ҳимоялаш га йўналтирилган.
Ҳозирги кунда факультетда  жами 692 нафар (3 та бакалавр таьлим йўналишларида 537 нафар, 12 та магистратура мутахассисликлари бўйича 101 нафар, сиртқи таълим бўйича 54 нафар) талабалар таҳсил олмоқда.

ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ

Факультет таркибида ҳозирги кунда 8 та кафедра, 4 та илмий лаборатория ва АГРОЭКОБИО технология маркази, ахборот pecуpc маркази ва ўқув заллари мавжуд. Факультет қошида Ғўза генетик линияларининг дунёда ягона коллекцияси ва Зоология музейи ташкил этилган. Зоология музейининг коллекцияси фондига 22 мингдан ортик 600 турга мансуб қушлар, 1,5 минг сут эмизувчилар намунаси, 700 дона қушлар уясидан олинган тухумлар ва катта миқдордаги хашаротлар намуналари киради. 
  
Факультет Мустақил Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари учун олий маълумотли етук биолог, эколог, тупроқшунос-агрокимёгар, биокимёгар, биофизик, генетик ва ихтиолог каби мутахассислар тайёрлайди. Факультетда ҳозирда 5140100-Биология (турлари буйича), 5141000- Тупроқшунослик, 5630100-Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналишлари ва унинг негизида 12 та мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланмоқда. 

ИЛМИЙ МАКТАБЛАР

Факультетда бир қанча илмий мактаблар шаклланган бўлиб, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ё.Х.Тўрақулов ўзининг биокимё илмий мактабини яратиш билан республикада биокимё сохасининг ривожланишига катта ҳисса қўшган,  ўзиниг серқирра фаолиятини ҳозирги замонавий биология ва тиббиёт фанларининг ўзаро уйғунлаштириб самарали фаолият юритишни таъминлаб турган биокимё, молекуляр биология, эндокринология каби ўта муҳим соҳаларни ривожлантиришга бахшида этди. Бунинг самарали натижаси ила Ўзбекистонда биокимё илмий мактаби шаклланди.

1963 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Бекжон Ойбекович Тошмухамедов ўзининг илмий ва педагогик фаолиятини шу факультетдан бошлаган. Ўрта Осиё заҳарли илонларининг заҳарини  кимёвий тадқиқ этиш ва ғўза биокимёси ҳамда физиологиясига оид илмий-амалий мавзулардан иборат бўлиб, биокимё мактабида иш бошлаган таниқли олим Б.О.Ташмуҳамедов ўтган асрнинг 80-йилларига келиб Ўзбекистон биофизика илмий мактабини яратишга муваффақ бўлди. Унинг илмий мактабининг давомчилари ҳозирда академик Т.Ф. Орипов  раҳбарлик қилаётган Биоорганик кимё институти биофизика гуруҳини хақли равишда ушбу мактабга киритиш мумкин. Унда профессор Б.А. Салахутдинов ва бир қатор  иқтидорли олимлар- М.В. Ионов, Р. Зиятдинова, П.Г.Касимбетовлар самарали фаолият кўрсатмоқдалар. Биофизика мактабининг вакиллари Биохимия институтида (Л.Я.Юкельсон, Е.Е. Гуссаковский, А.В. Шкинёв ва бошқалар), Зоология ва паразитология институтида хам (Р.Н. Ахмеров, И. Казаков, Ш.Р. Мадиёров) ўз тадқиқотларини олиб бориб, ҳозирги кунда муносиб шогидлар  тайёрлашмоқда.

1935-1981 йиллардан Умуртқалилар зоологияси кафедрасига  зоолог- олим,  Теша Зохидович Зохидовнинг   илмий мактаби хозиргачан давом этиб келмоқда. Т.З.Зохидов Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Беруний номли Давлат мукофоти совриндори, Республикада Хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби. Жуда кўп илмий асарлар муаллифи, жумладан Природа и животный мир Средней Азии Тошкент, 1969. Том 1; Природа и животный мир Средней Азии Тошкент, (1906-19811971. Том 2;Биоценозы пустыни Кызылкум Тошкент, 1971;ЭнциклопедияСутэмизувчилар 1960.Том1;Судралиб юрувчилар 1969. Том 2; Балиқлар 1979. Том 3; Қушлар 1987. Том 1;Зоология энциклопедияси каби  дарсликлари аввал кирилл, кейин лотин алифбосида бир неча маротоба чоп этилган.
Жўра Азимбоевич Мусаев  асос солган ғўза генетикаси илмий мактаби ғўза генетикасининг фундаментал ва амалий муаммолари бўйича олиб борган илмий-тадқиқот ишларининг асосий йўналишларидан бири хисобланиб,  G.hirsutum L. ғўза турига мансуб генетик коллекция линияларида сифат-нишонли белгиларнинг ирсийланиши ва ривожланишини таъмин этувчи генлар фаолияти ва ўзаро таъсири қонуниятлари ўрганилди.
 
Мирзаатхам Мирзахакимович Рахимов ферменгет гетероген ферментатив катализининг фундаментал ва амалий аспектларини ўрганиш бўйича илмий мактаб яратган олим. 1969 йилда  М.М.Рахимов Гетероген ва мембрана тизимларида фаолият кўрсатувчи ферментларнинг фаол марказлари, оддий гомоген катализда фаоллигини намоён этадиган ферментларнинг фаол марказидан фарқ қилади деган гипотазани илгари сурган ва кейинги ишларида бу фикрларнинг экспериментал тасдиғини олишга муяссар бўлган. Профессор М.М.Рахимов Ўзбекистонда Биотехнология фанини кириб келишига асос солган олимлардан бири бўлиб, Ўзбекистон Миллий университетида  Биология факультетида кўп йиллар фаолият олиб борган. Тошкент Фармацевтика Институтида, Тошкент Давлат Аграр Университетиларида,  Биотехнология кафедраларини очилишига бош бўлган олим.
Университетда 1920 йилда Геоботаника ва тупроқшунослик илмий-тадқиқот институтининг  ташкил топиши илмий мактабларга асос бўлди ва профессорлар Н.А.Димо, М.А.Орлов, тадқиқотчи олимлар Н.Б.Богданович, М.А.Панков, Д.М.Клавдиенколар  иштирокида Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон каби мамлакатларнинг суғориладиган ерлари мукаммал ўрганилди, тупроқ хариталари тузилди ва ўша даврда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган деҳқончилик тизимини вужудга келишига асос бўлди.
М.А.Орлов,  С.Н.Рижов, Х.А.Абдуллаев, Л.Т.Турсунов, Т.С.Закиров, В.У.Сайфутдинова, Ж.С.Саттаров, Х.Х.Турсунов, Б.Д.Михайлов, Қ.Ғофуров, В.В.Валиев, Л.Салькова, Н.Кавхоянц, Н.Якубов, А.Ниёзов, А.Назаровлар  чўл зонаси ва бўз тупроқ пояси худуди ерлари унумдорлигини маданий ҳолатини баҳолашда,   тупроқлар ва тупроқ ҳосил қилувчи ётқизиқларининг минералогик таркиби, тоғ ва тоғ олди тупроқларининг эрозияга учраши ва унга қарши курашишда физикавий, сув-физикавий, физик-механик хоссалар ва гумус ҳолати таъсири комплекс ўрганишга катта хисса қўшиб, қатор илмий мактабларга асос солинган.
Айни вақтда илмий мактабларнинг давомчилари сифатида   академиклар  М.Мавлоний, А.Абдуллаев, Р.Собиров, Ж.Азимов, Ж.С.Саттаров,  Б.А.Тошмухамедов, Т.Арипов, А.Абдукаримов, Б.З.Зарипов, профессорлар  С.Долимова, М.Абдуллаева, Л.С.Кучкарова, Қ.Д.Давронов, Л.Ғафурова,  Қ.С.Давронов, Х.Х.Турсунов, А.Вахобов, С.А.Абдуллаев, У.З.Мирходжаев, доцентлар Т.Абдрахманов, Р.Игамназаров, Х.Эшова М.Фахрутдинова, Б.Мўминов ва бошқалар фаолият юритишмоқда.

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТ

Тарихий хотирани мустаҳкамлаш мақсадида аждодларимиз маънавий меросини ўрганиш билан бир қаторда, ёшларимизга ўз замондошларимизнинг ҳаёт йўли билан таништириш учун учрашувлар ўтказилиб, уларга ҳавас қилиш, намуна олишга ўргатмоқда. Ҳар ойда факультетда ва бириктирилган талабалар турар жойида республиканинг машҳур санъаткорлари, олимлари, шоир ва шифокорлари билан турли мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилади.  
  
Шунингдек талабаларнинг Қувноқлар ва Зукколар кўрик танлови, Заковат мусобақаси, Гуллар байрамитадбирларини ўтказиш анъанага айланган. Факультетда ҳар йили Наврўз байрами нишонланади. Шунингдек хотин-қизлар кенгаши ҳам талаба қизларнинг урф-одатларга риоя қилиши, одоб-ахлоқи бўйича тадбирлар ўтказади. Илгари факультетда ишлаган айни пайтда нафақадаги профессор ўқитувчиларнинг Меҳр кўзда рукнида уйларига борилади. Уларнинг аҳволидан хабар олинади.

ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ

Факультетнинг хорижий университетлар билан алоқаси ҳам кенг йўлга қўйилган. Жумладан, Тупроқшунослик кафедрасида Erasmus Mundus дастури доирасида 2010-2017 йилларга мўлжалланган Central Asia Student International Academic exchange with European Union - CASIA халқаро лойиҳаси бўйича университетнинг  профессор-ўқитувчилари, магистр талабалари Европанинг нуфузли Wageningen University, The Netherlands, Universitat fiir Bodenkultur, Austria, University of Hohenheim, Germany, Czech University of Life Sciences, Czech Republic, Slovak University of Agriculture, Slovak Republic, The Swedish University of Agricultural Sciences, Sweden, Universidad de Granada. Spain университетларида ўқиш ва стажировкада бўлиб қайтишди. 
  
Айни вақтда эса Европа лойиҳаси аъзоси Эрасмус + Key  Aktion 1-Mobilitey for learners  and staff Higher Education Student and Staff  Mobility халқаро гранти доирасида Европа университетлари билан академ алмашинувга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. Бундан ташқари Россия, Польша, Чехия, АҚШ каби давлатларнинг нуфузли университетларининг олимлари факультетга келиб илмий маърузалар ўқишлари йўлга қўйилди. 

ЙЎНАЛИШ МУТАХАССИСЛИК ВА ИХТИСОСЛИКЛАР

Бакалаврият -  ўқиш муддати 4 йил

Йўналишлар:

5140100- Биология
5141000- Тупроқшунослик
5630100- Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси

Магистратура ўқиш муддати 2 йил 

Мутахассисликлар:

5А140101- Биология (фан  йўналишлари бўйича)
5А140102- Микробиология ва вирусология
5А140103- Ихтиология ва гидробиология  
5А140104- Биотехнология
5А140105-  Биофизика 
5А140106-  Биокимё 
5А140107-  Генетика 
5А141001-  Тупроқшунослик 
  5А141002-  Экспериментал агрокимё  

Докторант ва таянч докторант ўқиш муддати -3 йил

Ихтисосликлар:
03.00.04 - Микробиология ва вирусология
03.00.05 - Ботаника
03.00.06 - Зоология
03.00.09 - Умумий генетика
03.00.10 Экология, 03.00.13 - Тупроқшунослик

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari