Докторантура ва мустақил тадқиқотчилар

Докторантура ва мустақил тадқиқотчилар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори(гипперҳавола22)га мувофиқ бугунги кунда университетда III босқич кесимида 144 нафар таянч докторант ва докторантлар (60 та ихтисосликда 126 нафар таянч докторант - PhD, 14 та ихтисосликда 18 нафар докторантлар - DSc) ҳамда 184 нафар мустақил изланувчилар (41 та ихтисосликда 160 нафар таянч докторант - PhD, 12 та ихтисосликда 24 нафар докторантлар - DSc) таҳсил олмоқда ва илмий изланишларни амалга оширмоқдалар.

Илмий Кенгашлар фаолияти бўйича

Ўзбекистон Миллий университетида 28 ихтисосликларда докторлик диссертациялари ҳимолари амалга ошириладиган 10 та Илмий кенгашлар(гипперссылка-11) фаолият юритмоқда.

1.       DSc.27.06.2017.FМ.01.01 (физика-математика фанлари бўйича);

2.       DSc27.06.2017.К.01.02 (кимё фанлари бўйича);

3.       DSc.27.06.2017.FМ.01.02 (физика-математика фанлари бўйича);

4.       DSc.27.06.2017.F.01.05 (фалсафа фанлари бўйича);

5.       DSc.27.06.2017.Tar.01.04 (тарих фанлари бўйича);

6.       DSc/27.06.2017.G01.06 (география фанлари бўйича);

7.       DSc.27.06.2017.Psi.01.07 (психология фанлари бўйича);

8.       DSc.29.08.2017.S.01.08 (сиёсий фанлар бўйича);

9.       DSc.27.06.2017.Psi.01.07 (психология фанлар бўйича)

10.   DSc.29.08.2017.S.01.08 (сиёсий фанлар бўйича) рақамли Илмий кенгашлар фаолият юритмоқда.

2018 йил январь-апрель ойларида давомида фаолият юритаётган Кенгашларда 24 та (шундан, 3 нафари университет ходимлари, 8 нафари тадқиқотчилари) ҳимоялар бўлиб ўтди. Ундан ташқари, бошқа жойлардаги Кенгашларда 5 нафар университет ҳодимлари ҳимояларни амалга оширилди

Университетда бугунги кунда фаолият кўрсатаётган 111 нафар фан докторларидан 62 нафари илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган таянч докторант, докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик (маслаҳатчилик) қилмоқдалар. Улар 2017 йилда ҳимоя қилган 30 нафар докторантлар ва тадқиқотчиларнинг 18 нафарига раҳбарлик қилган.