Холон университети координатори​ ЎзМУда ўз дарсларни бошлади

21.06.2018

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 14 кунга мўлжалланган маҳорат дарслари бошланди. Мазкур жараённи Исроилнинг Холон технологиялари университетидан ГИС лойиҳаси ва илм-фанни лойиҳалаш факультети координатори др. Марк Исраил олиб бормоқда. Ушбу дарсларни ташкил қилишдан мақсад белгиланган ўқув режага асосан, АКТ ҳамда Геологик тадқиқотлар учун янги тажриба маҳоратни шакллантириш ва ўқув жараёни билан биргаликда кўплаб соҳага оид қизиқарли тажрибаларни ўтказиш режалаштирилган! Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимовнинг таъкидлашича, таълимнинг бу услуби "...қўлланилмаган янгидан-янги технологияларни ўрганиш билан бир қаторда, халқаро тажрибанинг Геоинформацион йўналишдаги иновацион ёндашувларни амалиётда қўлланишини тадбиқ қилиш тўғрисида таълимнинг янги кўринишини жорий қилишдан иборат" деб қайд этилди. Ҳозирда др. Марк Исраил талабларни 5 гуруҳга тақсимлаб, олдинда турган 2 ҳафталик таълимда амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар ва қўйилган талаблар тоғрисида маълумот бермоқда. Математика, Геология ва география факультетларининг талабалари ўқув жараёнининг иштирокчилари ва ўз йўналишларидан келиб чиқиб бир қатор саволларига Исроиллик мутахассис томонидан тўхталиб ўтилмоқда

Рўйхатга қайтиш