Россия ректорлар уюшмасининг XI съезди бўлиб ўтди

30.04.2018

Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 26 апрелида Санкт-Петербург шаҳрида илм-фан соҳасига оид нуфузли тадбир ташкил этилган эди. Россия федерацияси Президенти Владимир Путин очиб берган мазкур тадбир Россия ректорлар уюшмасининг тарихий съезди бўлиб, унга халқаро ташкилотлар, хорижий олий таълим муассасалари вакиллари ҳам таклиф этилди.

Хусусан, мамлакатимиздан ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов мазкур съездда иштирок этиб, уюшманинг ректорлар ҳайъати раиси ўринбосарлигига тайинланди.

Маълумот учун: Ташкил топганига бу йил чорак аср бўлган Россия ректорлар уюшмаси умумдавлат жамоатчилик ташкилоти ҳисобланиб, унга РФ ОТМларининг 700 га яқин ректори аъзо ҳисобланади.

Мазкур уюшма олий таълим соҳасини барқарор ва инновацион ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий ОТМ раҳбарлари учун кенг ва самарали мулоқот, тажриба алмашиш платформасини яратиш каби вазифаларни бажариб келади.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

Рўйхатга қайтиш