Биология факультети

декан Пирахунова Фарида Нурмаматовна
манзил 100174, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси 4-уй
хона -
телефон (+998 93) 503 64 48
факс -
e-mail Farida.piroxunova@mail.ru


Биология факультети Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибидаги энг кекса, обрўли ва нуфузли факультетларидан бири ҳисобланади. Факультет ўтган асрнинг 30-йилларигача физика-математика факультетининг бўлими сифатида фаолият кўрсатган. 1931 йилдан бошлаб эса университетда алоҳида биология-тупроқшунослик факультети ташкил этилиб, 2015 йилдан Биология факультети деб номланган.

Факультет таркибида ҳозирги кунда 8 та кафедра, 4 та илмий лаборатория ва АГРОЭКОБИО технология маркази, ахборот – pecуpc маркази ва ўқув заллари мавжуд.

Факультет қошида Ғўза генетик линияларининг дунёда ягона коллекцияси ва Зоология музейи ташкил этилган. Зоология музейининг коллекцияси фондига 22 мингданортик 600 турга мансуб қушлар, 1,5 минг сут эмизувчилар намунаси, 700 дона қушлар уясидан олинган тухумлар ва катта миқдордаги хашаротлар намуналари киради.

Факультет Мустақил Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари учун олий маълумотли етук биолог, эколог, тупроқшунос-агрокимёгар, биокимёгар, биофизик, генетик ва ихтиолог каби мутахассислар тайёрлайди. Факультетда ҳозирда 5140100-Биология (турлари буйича), 5141000- Тупроқшунослик, 5630100-Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналишлари ва унинг негизида 12 та мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланмоқда. Факультетда қатор илмий мактаблар шаклланган бўлиб, Зоология илмий мактабига академиклар Т.З.Зоҳидов, А.Т. Тўлаганов, Биокимё илмий мактабига академик Ё.Х.Тўрақулов, М.Валихановлар. Биофизика мактабига Б.О. Тошмуҳамедов, Ботаника илмий мактабига академик И.И.Гранитов, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий мактабига академик С.Н.Рыжов, Генетика илмий мактабига академик Ж.А.Мусаевлар асос солишган. Айни вақтда илмий мактабларнинг давомчилари сифатида академиклар М.Мавлоний, А.Абдуллаев, Р.Собиров, Ж.Азимов, Ж.С.Саттаров, Б.А.Тошмухамедов, Т.Арипов, А.Абдукаримов, ,Б.Зарипов профессорлар С.Долимова, М.Абдуллаева, Л.С.Кучкарова,Б.Зарипов, Қ.Д.Давронов, Л.Ғафурова, Қ.Давронов, Х.Х.Турсунов, А.Вахобов, С.А.Абдуллаев, У.З.Мирходжаев, доцентлар Т.Абдрахманов, Р.Игамназаров, Х.Эшова М.Фахрутдинова, Б.Мўминов ва бошқалар фаолият юритишмоқда.

Факультетнинг хорижий университетларбилан алоқаси ҳамкенг йўлгақўйилган. Жумладан, Тупроқшунослик кафедрасида Erasmus Mundus дастури доирасида 2010-2017 йилларга мўлжалланган“ Central Asia Student International Academic exchange with European Union - CASIA” халқаролойиҳаси бўйичауниверситетнинг профессор-ўқитувчилари, магистр талабалари Европанинг нуфузли Wageningen University. The Netherlands, Universitatfiir Bodenkultur, Austria, University of Hohenheim,Germany, Czech University of Life Sciences.Czech Republic, Slovak University of Agriculture,Slovak Republic, The Swedish University of Agricultural Sciences. Sweden, Universidad de Granada. Spain университетларида ўқиш ва стажировкадабўлибқайтишди. Айни вақтда эса Европа лойиҳаси аъзоси Эрасмум + Key Aktion 1-Mobilitey for learners and staff – Higher Education Student and Staff Mobilityхалқаро гранти доирасида Европа университетлари билан академ алмашинувга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. Бундан ташқари Россия, Польша, Чехия, АҚШ каби давлатларнинг нуфузли университетларининг олимлари факультетга келиб илмий маърузалар ўқишлари йўлга қўйилди.